Главные новости
Главная / Маданият / Шавкат Мирзиёев Козогистон бош вазирини кабул килди
Место рекламы

Шавкат Мирзиёев Козогистон бош вазирини кабул килди

Бугун, 25 февраль куни Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иккинчи Узбекистон-Козогистон худудлараро хамкорлик форуми доирасида мамлакатимизга келган Козогистон Республикаси Бош вазири Аскар Маминни кабул килди.

Учрашув аввалида Узбекистон рахбари кейинги йилларда икки мамлакат уртасидаги куп киррали муносабатларнинг ривожланиш суръати тобора ортиб бораётганини катта мамнуният билан кайд этди.

Мунтазамлик касб этган олий даражадаги мулокотлар дустлик, яхши кушничилик ва стратегик шерикликни мустахкамлашга, икки томонлама хамкорликни аник мазмун билан бойитишга хизмат килаётгани таъкидланди.

Аскар Мамин Узбекистон Президентига самимий кабул учун миннатдорлик билдириб, Козогистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Косим-Жумарт Тукаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда, аввало, савдо-иктисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, энергетика, аграр тармокларда, таълим, маданият сохалари ва бошка устувор йуналишларда амалий хамкорликни янада кенгайтириш истикболлари куриб чикилди.

Товар айирбошлашдаги юкори усиш суръатларини саклаб колиш учун кулай шароитлар яратиш, шунингдек, мамлакатларимиз етакчи компаниялари иштирокида кооперация ва инфратузилмани ривожлантириш лойихаларини илгари суриш масалаларига алохида эътибор каратилди.

Кушма дастурлар асосида гуманитар ва туризм сохаларида фаол алмашинувларни давом эттириш мухимлиги кайд этилди.

Учрашув сунгида кенг куламли Узбекистон-Козогистон шериклиги доирасида янги иктисодий кун тартибини шакллантириш буйича «йул харитаси»ни тайёрлашга келишиб олинди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

YdD1jPnB1TDaimWF56If8crsKQLb1x4R

Узбекистонда тухтатилаётган туйлар, виза беришни бас килган АКШ, коронавирус кайд этилмаётган Хитой ва куннинг бошка хабарлари

Якунланиб бораётган 20 март жума куни Узбекистон ва жахонда юз берган вокеа-ходисалар хамда янгиликларнинг энг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари