Главные новости
Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев ЕТТБ делегациясини кабул килди
Место рекламы

Шавкат Мирзиёев ЕТТБ делегациясини кабул килди

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 март куни Европа тикланиш ва тараккиёт банки президенти Сума Чакрабарти бошчилигидаги ушбу нуфузли молиявий институт делегациясини кабул килди.

«Узбекистон ва ЕТТБ 2017 йилда шерикликни кайта йулга куйганини алохида таъкидлаш жоиз. Утган даврда банкнинг мамлакат стратегияси ва кушма “йул харитаси” кабул килинди ва амалга оширилмокда.

Янги инвестициялар хажми 1,1 миллиард долларга етиб, энергетика, иссиклик ва сув таъминоти, коммуникациялар, йул ва уй-жой курилиши каби устувор тармокларга йуналтирилган. Айни пайтда, ЕТТБ киритган сармоянинг учдан бир кисми хусусий сектор ташаббусларини куллаб-кувватлашга каратилмокда.

Тошкентдаги ваколатхонадан ташкари банк Андижонда уз офисини очди, жорий йилнинг охиригача Урганчда хам очишни режалаштирмокда», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Узбекистон рахбари икки томонлама хамкорликда бундай юксак даражага эришилганида Сума Чакрабартининг шахсий хиссаси ва фаол саъй-харакатларини алохида кайд этган.

Учрашувда узок муддатли истикболга мулжалланган амалий хамкорликнинг устувор йуналишлари батафсил куриб чикилган.

ЕТТБ президенти ушбу етакчи халкаро молиявий ташкилот Узбекистонда амалга оширилаётган ислохотлар дастурига хар томонлама кумаклашишни давом эттириш хамда шериклик куламини тубдан кенгайтиришга тайёр эканини билдирган.

Инфратузилмани модернизация килиш, банк сохаси, тукимачилик ва саноатнинг бошка тармокларини ривожлантириш, кичик бизнес ташаббусларини куллаб-кувватлаш буйича устувор лойихаларни ишлаб чикиш ва илгари суришга алохида эътибор каратилган.

Шунингдек, мамлакат иктисодиётига тугридан-тугри инвестициялар, илгор тажриба, билим ва технологияларни жалб килишга каратилган кушма тадбирларнинг режаси ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

«Рахбарлар бефарк булмаса, вазиятдан чикиб кетамиз» – Президент хокимларни коронавирусга карши огохликка чакирди

19 март куни президент Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемиясининг ахоли турмуши ва иктисодиёт тармокларига салбий таъсирини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари