Россиялик миллиардер, USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов Наманган вилоятига «Обод кишлок» ва «Обод махалла» дастурлари ижроси учун 50 миллион доллар микдорида бегараз ёрдам ажратди.
Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманганда булиб утган фаоллар йигилишида вактида россиялик миллиардер асл ватани учун килаётган ишлар хакида гапирганди.
«Узбекистон 24» телеканали оркали бу хакда лавха берилди.
«Обод кишлок» ва «Обод махалла» дастурлари буйича Усмонов Алишер Бурхонович менга бир таклиф килдики, «Агар сиз рухсат берсангиз, урток Президент, 50 миллион долларни «Обод кишлок» буйича Наманган вилоятига берсам, сиз шуни кандай кабул киласиз?». Мен айтдимки, бу пулларни хар бир туманга 20—25 миллиард сумдан биз таркатмокчимиз. Бу пуллар, очигини айтсам, Тошкентга келиб тушди. Бу ваъда эмас, накд пулни юборди», — деб айтган Шавкат Мирзиёев.
Президент ноёб лойиха сифатида Наманган шахрида Алишер Усмонов номи билан халкаро бизнес-марказ ва бизнес-мактаб очишни таклиф килган.
«Биз бунака ватандошларимиз билан гурурланишимиз керак. Мен таклиф килдим, Наманган шахрида ноёб лойиха сифатида халкаро бизнес маркази ва Алишер Усмонов номи билан замонавий бизнесни ургатадиган мактаб очилади.
Тадбиркорлик деяпмиз. Хамма хам тадбиркор булавермайди. Укитиш керак, сир-асрорини ургатиш керак. Наманганда тугилиб, дунёга таникли тадбиркор булиш — бу Наманган хавоси, Наманган суви, Наманган халкининг катта эхтироми ва мехнатининг натижаси булса керак. Наманган ёшларини тарбия килсангиз, Наманган халкига бутун умр замин ва эсдалик булади», — дея таъкидлаган Узбекистон Президенти.
Алишер Усмонов – таникли тадбиркор ва бошкарувчи, миллиардер, USM Holdings асосчиси. У 1953 йил Наманган вилоятининг Чуст туманида тугилган. Forbes томонидан 2018 йил мартида эълон килинган рейтингда 12,5 миллиард доллар микдоридаги бойлик билан жахонда энг бадавлат тадбиркорлар каторида 118-уринни, Россияда эса 10-уринни банд этганди.лардан нусха кучириш, таркатиш ва бошка шаклларда фойдаланиш факат тахририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.