Главные новости
Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев: «Агар вазият шундай давом этса, куп вилоятлар ва шахарларни ёпишга мажбур буламиз»
Место рекламы

Шавкат Мирзиёев: «Агар вазият шундай давом этса, куп вилоятлар ва шахарларни ёпишга мажбур буламиз»

Президент Шавкат Мирзиёев 16 июнь кунги видеоселектор йигилишида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони сунгги 2 хафтада кескин ошгани хакида тухталиб утди.

Давлат рахбарининг сузларига кура, охирги 2 хафтада:

  • Тошкент шахрида аникланган 551та холатнинг 482таси;
  • Тошкент вилоятидаги 734та холатнинг 79таси;
  • Навоий вилоятидаги 108та холатнинг 83таси;
  • Кашкадарё вилоятидаги 51та холатнинг 48таси ахоли орасида аникланган.

Шунингдек, сунгги икки хафтада касалланганлар орасида юкиш манбайи номаълум булиб колаётганлар сони:

  • Тошкент шахрида 57та;
  • Тошкент вилоятида 22та;
  • Навоий вилоятида 25та;
  • Кашкадарё вилоятида 3тани ташкил этади.

Таъкидланишича, хозирги вактда республикадаги туман ва шахарларнинг 34таси «кизил», 24таси «сарик» худуд этиб белгиланган.

«Буларнинг барчаси коронавирус билан боглик вазият тобора мураккаб тус олиб бораётганини курсатиб турибди. Бугун пандемияга карши курашда хушёрлик ва масъулиятни бир карра эмас, ун карра оширадиган янги боскич бошланмокда, десак тугри булади.

Мен биринчи кундан карантин шароитида яшаш ва ишлашга урганишимиз керак деб айтганман. Лекин агар шундай давом этаверса, куп вилоятлар, куп шахарларни ёпишга мажбур буламиз», – деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Республика махсус комиссиясига пандемия шароитида карантин коидаларига риоя этилишини таъминламаган худудлар, корхона ва ташкилотлар рахбарларига жавобгарликни ошириш чораларини куриш буйича топширик берди.

«Керак булса, рахбарларни хам ишдан олишга мажбур буламиз. Нимага десангиз, бу одамларнинг хавфсизлиги билан бевосита боглик», – деди у.

Давлат рахбари фаолиятини кайта бошлаётган корхоналар, бозорлар ва савдо мажмуаларида дезинфекция ишларини, санитария назоратини кучайтириш кераклигини таъкидлади.

«Ахолига хизмат курсатадиган, бевосита мулокотда буладиган барча муассасалар ходимларини коронавирус буйича мунтазам тестдан утказиш амалиётини кенгайтиришимиз керак», – деди Мирзиёев.

Эслатиб утамиз, аввалига Кашкадарё вилоятида 6та касалланиш холати кайд этилиб, 1 май куни улардан сунггиси тузалиб чиккан ва вилоят коронавирусдан холи худудга айланганди. Аммо 5 июндан буён вилоятда 51 кишида Covid-19 аникланди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

A3-_dwS0BaiyhojhSGhTnqWxdw-T0LCy

Хориждаги ватандошларни олиб келиш буйича навбатдаги чартер рейслар руйхати эълон килинди

Фото: KUN.UZ 17 августдан 30 августга кадар Узбекистон фукароларини хориждан олиб келиш буйича чартер рейслар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари