Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самаркандда Марказий Осиёда хавфсизлик ва баркарор ривожланишни таъминлашга багишланган халкаро анжуманда иштирок этган Эрон ташки ишлар вазири Мухаммад Жавод Зарифни кабул килди. Бу хакда УзА хабар бермокда.

trend_mohammad_javad_zarif__070416-660x495Фото: Trend

Учрашувда икки мамлакат уртасидаги узаро манфаатли хамкорликни янада мустахкамлаш истикболлари мухокама килинди.

Жорий йил сентябрь ойида Остона шахрида утказилган Ислом хамкорлик ташкилоти саммити доирасида утган олий даражадаги икки томонлама учрашув самаралари Узбекистон — Эрон муносабатларининг фаоллашувига хизмат килгани мамнуният билан таъкидланди.

Узаро хамкорликнинг устувор йуналишлари сифатида сиёсий мулокотни янада ривожлантириш, товар айирбошлаш хажмини ошириш ва иктисодиётнинг турли сохаларида кооперацияни мустахкамлаш, минтакада самарали транспорт-коммуникация тармогини барпо этиш белгиланган. Узаро манфаатли лойихаларни илгари суришда хукуматлараро кушма комиссия мухим урин тутиши кайд этилди.

Эрон ташки ишлар вазири Шавкат Мирзиёевга самимий кабул учун миннатдорлик билдирди ва Эрон президенти Хасан Рухонийнинг эзгу тилакларини етказди.