Шавкат Мирзиёев 5 январь куни Янгийул шахрига уюштирган ташрифи давомида тиббиёт бирлашмаси томонидан ахолига курсатилаётган тиббий хизмат сифати билан танишди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

shavkat-mirzieevФото: Президент матбуот хизмати

Бирлашманинг куз касалликлар ва кардиология булимларида булиб, беморлар холидан хабар олди.

Мутассаддиларга мазкур тиббиёт марказини кайта куриш, ахоли саломатлиги йулида хеч нарсани аямаслик кераклигини таъкидлади.

«Янгийулдаги шифохонада беморлар чопонда ётганини куриб, кузимга ёш келди. Кроватлар, бинонинг ахволи юрагимда колди», — деди Узбекистон Президенти.