Главные новости
Главная / Иктисодиёт / S7 асосчиларининг кизи авиакомпания директорлар кенгаши раиси лавозимини эгаллади
Место рекламы

S7 асосчиларининг кизи авиакомпания директорлар кенгаши раиси лавозимини эгаллади

Россиянинг йириклиги буйича 2-ракамли авиакомпанияси S7 Airlines асосчилари Владислав ва Наталия Филеванинг кизи Татьяна Филева компания директорлар кенгаши раиси лавозимини эгаллади.

Фото: ТАСС

Бу хакда Татьяна Филеванинг узи Forbes нашрига берган интервьюсида маълум килган.

Татьяна Филева 32 ёшда булиб, авиакомпанияда 12 йилдан бери фаолият юритиб келади. У интервьюда узи учун ота-онаси ташкил этган авиакомпанияда фаолият юритишдан бошка такдирни курмаганини айтган. “Агар сенда уз бизнесинг булса, нега бировга ишлашинг керак?”, деб айтган Филева.

Унинг айтишича, у онаси Наталия Филева 2019 йилда авиахалокатда хаётдан куз юмгандан кейин S7 Airlines директорлар кенгаши раиси лавозимини эгаллаган. S7 Group компанияси директорлар кенгашининг собик раиси Наталия Филева 2019 йил 31 мартда Франкфурт-Майнда авиахалокатга учраганди.

“Мен компанияда анча вакт ва етарлича ишлаганман, компания хозирги куринишга келишида менинг хиссам хам бор”, деб айтган Филева. Унинг айтишича, у S7 хамда операцион блок учун тулик жавоб беради ва “бизнес муваффакиятли юритилмокда”, шу сабабли у S7 Group’нинг катта вице-президенти ва S7 Airlines директорлар кенгаши раиси лавозимини эгаллашга “хакли равишда муносиб.”

Татьяна Филеванинг таъкидлашича, онаси вафотидан кейин компаниянинг 100 фоиз акцияси унинг оиласи ихтиёрида колган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Хасана Карзи – бу чиройли карз нима?

Карзи хасана – чиройли карз нима? Фото: Shutterstock Инсоният жамияти борки, унда одамлар узаро мулокотда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари