Главные новости
Главная / Жамият / Сардобада ишлар бошланган. Ахолига кандай уйлар куриляпти?
Место рекламы

Сардобада ишлар бошланган. Ахолига кандай уйлар куриляпти?

1 май куни Сардоба сув омборидан сув чикиши натижасида якин атрофдаги уйларга зарар етган эди. Айни пайтда улар таъмирланиб, ахоли истикомати учун хозирланмокда. Шунингдек, туманда янги куп каватли уйлар курилиши бошланган.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Сардобага Узбекистоннинг барча худудларидан курувчи-мухандис мутахассислар хашарга етиб келган. Тумандаги ишлар таксимоти хар бир вилоят уртасида тенг булиб олинган.

Илхом Комилов

Курувчи Илхом Комиловнинг айтишича, мутахассисларнинг тошкиндан катта зиён курмаган уйларнинг техник холатини куздан кечириб, таъмирга киришмокда.

– Биз биринчи бетонларнинг яроклилигини текширдик. Купрок деворга ишлов буляпти. Куриб турганингиздек,  фундаментга ишлов булди. Ичкаридаги сувларнинг бари чикарилиб, курук холатга келтирилиб, сунгра пол ёткиздик. Худо хохласа, режа буйича битта бинони уч-турт кунда таъмирлаб, чикиб кетяпмиз, – деди у.

Сув тошкини окибатида жами 4351та хонадонга зарар етганлиги аникланди. Шундан 2570та хонадон яроксиз холатга келиб колган.

Адиз Бобоев

Иктисодий тараккиёт ва камбагалликни кискартириш вазири уринбосари Адиз Бобоевнинг билдиришича, юкорида кайд этилган уйларни умуман кайта тиклаб булмайди.

«1781та хонадонни биз куриб чикдик. Бу ерда ушбу уйларни кайта таъмирлаш хисобига яна кайта тиклаш имконияти мавжуд. Бизда  хисобимиз буйича жами 34 та ижтимоий муассасага талафот етган булиб, буни тузатишимиз учун хозирги кунга 85 млрд. сум маблаг керак булиши хисобланди. Хозирда Давлат архитектура назорати ходимлари томонидан зарар етган объектлар яна бир бора куриб чикиляпти. Сув босган худудларимиз мавжуд. Мана шу сув босган худудларни яхширок урганишимиз керак. Эртага бу бузилиш окибати, ёрилиш окибатлари хам келиб чикиши мумкин.

Урганишларимиздан сунг, Сардоба туманидаги “Дустлик” махалласида куриладиган массивда 37та 5 каватли уйлар курилиши маъкул топилди. Демак, бу ерда 1480та хонадон жойлашади. Мана шу ерда 1-сонли мактаб мавжуд булган, у 1961 йилда курилган булиб, курилганига 60 йил булган ва баъзи бир кисмлари аварияли холатга келиб колган. Шундан келиб чикиб ва 1480та хонадонни кучиб келишини инобатга олиб, бу ерда 660 уринли янги, замонавий типдаги мактаб курилишни мулжалладик. Бундан ташкари, бу ерда кишлок оилавий поликлиникаси мавжуд булиб, бу 1965 йилда курилган. Ушбу бино хам хавфли холатда эканлиги аникланди. Унинг урнига замонавий кишлок оилавий поликлиникаси курилиш режасини киритдик. Шу билан бирга, 1480та хонадонни инобатга олиб, бу ерда яна 275 уринли янги мактабгача таълим муассасаси курилишини хам мулжалладик. Демак, хам уй-жойлар, хам ижтимоий соха объектларини куриш режага киритилди.

Жавохир Хайдаров

Туман курилиш булими бошлиги Жавохир Хайдаровнинг маълумотига кура, сув тошкинига кадар зарар етган худудда 52та куп каватли уйлар булган. Шунинг билар Хайдаров ижтимоий тармокларда энг куп мухокама килинган масалага ойдинлик киритди.

«Куп каватли уйларни бузиб, урнидан 5 каватли 37та уй куриш режалаштирилган. Президентимиз ташаббуси билан бутун республикадан бизга ёрдам ва хашарга келишган. Ховли жойларга яшайдиганларнинг уйлари ушбу ёрдамлар асосида таъмирлаб бериляпти. Таъмирлашга яроксиз уйлар булса, компенсация пули берилади. Компенсация пули берилиб, уларнинг уй-жойи узларида колади ва зарар копланади. Куп каватли уйларнинг биринчи каватидагиларга хам компенсация пули бериляпти. Чунки улар мол-мулкини йукотишган. Иккинчи каватдагиларга факат уй бериляпти. Негаки, улар тошкиндан сунг, мол-мулкини олиб кетишга имконияти булиб, бунга шароит килиб берганмиз.

Жавохир Хайдаров куп каватли уйларда яшайдиган фукаролар манфаатини химоя килиб, уларга чорва молларини, куй-эчкиларини саклаш учун чорвачилик комплекслари курилиши режалаштирилгани хакида гапириб берди

«Куп каватли уйлар курилиши режалаштирилган майдони якинида саноат зонаси ташкил этилади. Бу ерда 15 гектар еримиз бор. Ушбу ер майдонларида ахолиинг бандлигини таъминлаш учун, Президентимиз томонидан берилган топширикка асосан, 8та лойиха ишлаб чикилган ва тикувчилик, тукувчилик фабрикалари курилиши буйича ер майдонлари ажратилган. Мана шу ерда ахоли учун умумий ферма ташкил этиш хам режаланмокда», –  деди у.

Айни пайтда хукумат уй-жойлар, ижтимоий соха объектлари ва инфратузилма объектлари буйича 1,5 трлн. сум маблаг ажратган. Ушбу маблагларнинг дастлабки хисоб-китоблар буйича 85 млрд. сум кисми ижтимоий соха объектларигайуналтирилади.

«Бундан ташкари, бизда инфратузилма соха объектлари бор. Яъни йул, ичимлик суви, ирригация тармоклари. Биз Автойул кумитаси билан келишиб олдик.  Биринчи навбатда, куприкларни таъмирлаш масаласини куйдик. Халкаро ахамиятдаги “А-375” булган йулнинг 22 км. га талафот етган. Мана шуни тез орада таъмирлаб, йулни очиб бериш вазифаси зиммамизда турибди.  Чунки бу жудаям мухим рол уйнайди. Бундан ташкари, давлат ахамиятига эга булган йулларни, куприкларнинг хаммасини биринчи навбатда курамиз. Иккинчи навбатда, бошка йулларимизнинг бузилган, сув ювиб кетган жойларини тузатиб берамиз. Ушбу уй-жойлар курилиши, ижтимоий соха обектларини таъмирлаш билан боглик жуда куплаб курувчилар келган. Жуда куп ва огир юк транспортлари иш бажраяпти. Хозир биз йулларни таъмирлайдиган булсак, эртага яна бузилиб кетгандан сунг яна кайтдан куришимизга тугри келади. Шунинг учун икки марта харажат килинмаслиги учун икки-уч ойдан кейин курилишларимиз нихоясига етиб колганда тулик хаммасини асфалтлаштириш иккинчи боскичда амалда оширилади.

Ичимлик суви масаласига келадиган булсак, бу ерда халкаро молия институтлари маблаглари хисобидан бажарилган эди. Уларга жуда куп талафот етган. Биз хозирда биринчи булиб мавжуд ахоли яшайдиган, талафот етмаган оилаларни ичимлик суви билан таъминлаш масаласини йулга куяпмиз. Бу биринчи навбатда бажариладиган иш. Иккинчи навбатда, курилаётган массивларга ичимлик сувини олиб келиш ва уларда янги канализация урнатиш масаласини йулга куйишимиз керак.  Хисоб-китобларга кура, канализация учун 58 млрд.  сум маблаг талаб килинади. Умуман, жами ичимлик суви ва канализация учун 163 млрд. сум керак булади», – дея кушимча килди вазир уринбосари Бобоев.

Адиз Бобоевнинг таъкидлашича, Сардобадаги бу жараёнлар, бундан олдин Бухородаги Олот ва Коракул туманларида юз берган талафотлардан бир нарса англашилади: Узбекистонда сугурта бозорини ривожлантириш керак.

«Негаки, ушбу сугурта бозори факатгина жабр курганларга сугурта туловини тулаб бериш максадида эмас, балки мана шундай курилиш ишларини амалга ошириш жараёнида сугурта агентликлари томонидан назорат ташкил этишда мухим. Яъни агар унга бирор талафот етса, сугурта компаниялари тулаб бериши керак. Шунинг учун унда иккиламчи назорат хам пайдо булади. Факатгина Давлат архитектура назорати эмас, сугурта агентлиги хам бунга уз навбатида келиб, назорат килиши талаб этилади», – дея фикрини билдирди у.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Тошкентда иссик сув учирилмаган холда иссиклик тармоклари текширувдан утказилади

2020 йилда манбалардан иссиклик тармокларини синовдан утказиш графиги тасдикланди.  2020-2021 йилларда иситиш мавсумига тайёргарлик куриш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари