Главная / Маданият / Санокли кунлар хикмати

Санокли кунлар хикмати

sanokli-kunlar«Эй иймон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз килингани каби сизларга хам руза тутишни фарз килинди, шояд (у сабабли) такволи булсангиз» (Бакара,183). Рамазон покланиш ойи. Бу уринда инсондаги жисмоний тозаланишлардан кенгрок маънолар назарда тутилади. Яъни рузадорда рухий тозаланиш кузатилади. Сахардан шомгача еб-ичишдан тийила олган одамда сабр-каноат туйгуси кучаяди. Иродаси мустахкамланади. Иродали, сабрли инсонлар рухий хотиржамликка эришади. Хотиржам рух эгалари тилларини гийбатдан, бехуда гап сузлардан тияди.

Кунгилларидан хасаду гаразни, гина-кудуратни хайдайди. Одамларга нисбатан рахим-шафкатлирок муносабатда булишга интилади. Худбинлик урнини багрикенглик эгаллайди. Хатто турли сабаблар билан рузадор булмаган кишиларда хам бу муборак ойнинг ижобий таъсири кузатилади. Шу сабабдан хам Рамазон ойига маърифат, магфират, тинчлик, хоитржамлик, сабр ойи каби сифатлар кушиб айтилади. Булар барчаси бир-бирини эргаштириб келувчи инсоний фазилатлар хисобланади.

Хужжатул Ислом Имом Газзолий таърифича: «Руза тутиш жон учун закот, бадан учун риёзат, яхшилик учун даъват, гунохлардан сакланиш » демакдир.

«Олам ахли билингизким, иш эмасдур душманлиг.
Ёр улунг бир бирларингизгаким, эрур ёрлиг иш…..»

Эътибор килинг, Алишер Навоий хазратлари уз хитобларида «Олам ахли..» деяптилар. Миллат, ирк, дину мазхаб каби тафовутлардан юкори туриб, дунё халкларига мурожаат киляптилар. Тинчликка, узаро хамжихатликка чакиряптилар.

Зеро, ер юзи буйлаб сочилиб кетган халкларнинг келиб чикиш узаги битта, бир ота-она фарзандларидир. Исломнинг беш устунидан бири булмиш руза туфайли узаро ахиллик, тотувлик, багрикенглик туйгулари кучаяди. Нифоку ихтилоф урнига хамжихатлик, хамкорликка интилиш юзага келади.

Рамазонда килинадиган хар кандай хайрли амалга, бошка ойлардаги амалларга нисбатан бир неча хисса купрок ажр берилади, шунга кура кишиларда бу ойда савобли ишларни хар качонгидан купрок килишга интилиш майли ошади. Колаверса, бир ой давомида факат яхши ниятда, яхши амалда булган кишиларнинг рузадан кейинги ойларда хам бундай яхшиликларда бардавом булишлари табиий.

Фитр Рамазон охирида хар бир мусулмон бериши лозим булган садакадир. Фитрни хайит куни тонг отгач, беришни савоби улугрок дейилади. Аммо хайитдан олдинрок бериш хам мумкин. Мухтожлар хайит арафасида камчиликларини битказиб, байрамга тайёргарлик куришларига имкон тугилади.

Фитр садакаси замирида эса байрам хаммага татисин, кули киска камхаржрок кишиларнинг оила аъзолари хам байрам шодликларидан бахраманд булсин, байрам кувончи хар бир хонадонга, хар бир кунгилга кириб борсин, деган эзгу максад ётади.

Диннинг беш устунидан яна бири закот, айнан Рамазон ойида берилишида хам чукур маъно бор.

«Сизлар молларингизни закот бериш билан кургонлангиз (халоллангиз), касалларингизни садака бериш билан даволангиз ва турли бало-офатларга дуо хозирлангиз» , дея мархамат килинади хадиси шарифда.

Закот моли нисобга етган кишига вожиб булади. Бу жамиятда мехр-окибатни кучайтиришда, тукисликни таъминлашда асос булади. Булардан ташкари, хайр-садаканинг, эхсоннинг турлари куп. Имкони бор мол-дунёси, бошкалар илму хунари, хизмати билан, хатто яхши сузлари, панд-насихатлари билан хам хайр-садака килишлари мумкин.

Яхшилик, эхсон олдин ота-онага, оила аъзоларига килинади. Бунда оила мустахкамлиги таъминланади. Кариндош-уруг, куни-кушни, етим-есир ва кексаларга, талабаларга килинган ёрдам хох моддий, хох маънавий тарзда булсин, узаро мехр- окибат хамжихатликни пайдо килади. Бундай хамжихатлик устувор жамиятда эса соглом мухит юзага келади, мамлакат равнаки бардавом булади.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари