Главная / Жамият / Санкт-Петербургдаги уй томида Узбекистон фукаросининг жасади топилди

Санкт-Петербургдаги уй томида Узбекистон фукаросининг жасади топилди

Узбекистоннинг Санкт-Петербург шахридаги Бош консулхонаси (Россия) берган маълумотга кура, 2019 йилнинг 19 июль куни мазкур шахарнинг Москва туманидаги уй томида Узбекистон фукароси У.А.нинг жасади топилган. Полиция улимга электр токи уриши сабаб булганини маълум килди.

ТИВ хабарида айтилишича, Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Узбекистон Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги хузуридаги Ташки мехнат миграцияси масалалари агентлиги Ваколатхонаси билан биргаликда консуллик-хукукий масалаларни хал килиш ва мархумнинг жасадини ватанга юборишда ёрдам бериш билан шугулланмокда.

a_kycvpg-l46wn0adc-ejmpf2dlj6gdb

Консуллик-хукукий департаменти мархумнинг оила аъзолари ва якинларига таъзия билдирган ва эслатишича, Россиянинг Шимоли-гарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шахри, Вологда области) худудида жойлашган фукаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шахридаги Бош консулхонасига куйидаги телефон раками оркали мурожаат килишлари мумкин: +7-965-029-41-49.

Check Also

2826413_1000

Кишда лабларингизни куритадиган 5 та хато

Кишда курук ва ёрилиб кетган лаблар хам ёмон куринишга, хам огрикка сабаб булади. Дудоклар курукликка …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари