Главные новости
Главная / Технологиялар / Самсунг рахбариятининг уч аъзоси озодликдан махрум килинди
Место рекламы

Самсунг рахбариятининг уч аъзоси озодликдан махрум килинди

Жанубий Кореяда Samsung Electronics Co компанияси рахбариятининг уч нафар аъзосига товламачилик иши доирасида озодликдан махрум килиш жазоси тайинланди. Бу хакда Рёнхап агентлиги хабар берди.

Агентликнинг хабарига кура, Сеул райони марказий суди хукмига биноан, Samsung Electronics компаниясининг молиявий воситалар буйича вице-президенти икки йилга, Samsung Electronics максадли гурухининг икки раиси эса бир ярим йилданга озодликдан махрум килинган.

Улар утган йилнинг майида, товламачилик айблови буйича иш кузгатилганидан буён ходимларга ички хужжатларни йук килишга буйрук беришда айбланмокда.

Агентликнинг кайд этишича, хукм факатгина хужжатларни йук килиш иши буйича чикарилган. Товламачилик иши буйича тергов ишлари давом этмокда.

Прокуратуранинг гумон килишича, дори воситалари ишлаб чикарувчи Samsung BioLogics 2015 йилда АКШнинг Biogen Inc компанияси билан ташкил этилган Samsung Bioepis кушма корхонасидаги улуши кийматини хисоблаш стандартларини узгартириш оркали уз нархини 4,5 триллион вон (3,78 миллиард доллар)га оширган. Бухгалтерия хисоби услубини узгартиргандан сунг Samsung BioLogics катта фойдага кирган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

pSJSvQZXbNyMqPZtrpawhjGZY7N5fuMf-1

23та янги телефонни сотиб юбориб, урнига ишлатилган 18та курилма харид килган экспедиторга жиноят иши очилди

Пойтахтдаги “Тошкент савдо маркази” МЧЖда экспедитор булиб ишловчи, 1990 йилда тугилган Д.А. жорий йил 9 …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари