Самарканд вилоят бош архитектори Бобир Элмурадов давлат мулкини талон-торож килишда гумонланиб кулга олинган.
Kun.uz манбаси хабар беришича, у гаров эвазига озод килинган ва хозирда 7 миллиард сумлик бюджет маблагини узлаштиришда айбланиб суд килинмокда.
Бобир Элмурадов 2019 йилнинг мартида Самарканд вилояти курилиш бош бошкармаси бошлигининг уринбосари – вилоятнинг бош архитектори этиб тайинланганди.
У бу лавозимга тайинланишидан аввал Самарканд шахри хокими уринбосари вазифасида ишлаган вактида шахарнинг «Саид» махалласидаги 26 нафар фукарога уйлари «снос»га тушган деб давлат бюджетидан 7 миллиард сум микдоридаги пулни асоссиз равишда беришда айбланган.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 167 (узлаштириш ёки растрата йули билан талон-торож килиш), 205 (хокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол килиш) ва 228-моддаси (хужжат ва мухрларни калбакилаштириш) билан вилоят прокуратураси айблов хулосаси эълон килинган.