16 март, жума куни Turkish Airlines авиакомпаниясининг биринчи тижорат рейси Самарканд аэропортига кунди. Туркия ташувчисининг Истанбулга мунтазам парвозлари сешанба ва жума кунлари амалга оширилади, деб ёзади «Газета.ru».
Туркиянинг йирик авиаташувчиларидан бири Узбекистондаги парвозлари географиясини Самаркандга кенгайтирди. Биринчи рейс йуловчилари билан Самаркандга Turkish Airlines бош менежери Билал Экиш хам келди.
Boeing 737-800 (738) самолёти Истанбулдан 06:00 да, Самарканддан эса 13:50 да парвоз килади. Turkish Airlines’нинг «Самарканд—Истанбул—Самарканд» рейси эконом-класси чиптаси катта киши учун 513 долларга тушади. «Узбекистон хаво йуллари» авиакомпаниясининг шу йуналишдаги чиптаси 628 доллар, яъни 115 долларга киммат туради.
Самарканд ахолиси учун Истанбул оркали Европа ёки АКШга йул очилиши мумкин. Отатурк номидаги аэропорт оркали Гарбнинг куплаб шахарларига бориш мумкин. Turkish Airlines’нинг «Самарканд—Нью-Йорк—Самарканд» рейси эконом-класси чиптаси катта киши учун 1 157 долларга тушади. «Тошкент—Нью-Йорк—Тошкент» рейси бироз арзонрок 1 093 доллар туради. Бу Истанбул оркали рейсдан 64 долларга арзонрок.