Главная / Жамият / Самаркандда трамвайдаги йуловчилар юзига суюклик сепиб кочиш усмирларнинг пранки булиб чикди. Улар кечирим сурашди

Самаркандда трамвайдаги йуловчилар юзига суюклик сепиб кочиш усмирларнинг пранки булиб чикди. Улар кечирим сурашди

Самарканд шахрида юзига химоя никоби такиб олган шахснинг трамвайга чикиб, йуловчиларга номаълум суюклик сепгани ва бунинг натижасида бир неча йуловчининг хушидан кетгани пранк булиб чикди.

Эслатиб утамиз, интернетда Самарканд шахрида содир булган ноодатий вокеа тасвирланган видео эълон килинди. Унда ёш йигитнинг трамвайга чиккани ва бир неча сониядан сунг кайтиб чиккани, унинг ортидан трамвайдаги одамлар хам ташкарига отилгани куринган. Ушбу ходиса Темирйул вокзали-Сартепа йуналишидаги 1-трамвай Чой кадоклаш фабрикаси бекатида тухтаб турган вактида содир булган.

8dqeureb5nusbtjktlcwy3fjsuoiujby

«Одамлар, бу шунчаки пранк (хазил) эди, биз бундай реакция булади, деб уйламагандик… Биз шахардаги галва учун кечирим сураймиз. Гуёки хушидан кетган барча шахслар бизнинг актёрларимиз, баллонча эса шунчаки хавони тозаловчи восита эди. Хеч ким зарар курмади. Одамлар буни билиши учун ушбу хабарни максимал тарзда улашинг», – дея ёзишган усмирлар Instagram’даги сахифасида.

Усмирлар билан махаллий ИИБ ходимлари сухбат утказишган. Instagram’даги сахифага кура, ушбу пранк биринчиси булмаган.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари