
Маълум булишича, Каттакургон шахридаги махаллардан бирида яшовчи 2003 йилда тугилган Р.Ф. темир йул излари ичида кулокчин такиб кетаётганида орка томондан келаётган юк поездининг сигнал беришини эшитмайди.
Окибатда поезд ушбу вояга етмаган шахсни уриб юбормаслик учун фавкулотда тормоз бериб, кийинчилик билан тухташга мажбур булади. Поезд 15 дакикадан сунг уз йуналиши буйича харакатни давом эттирган.
Холат махалла ва таълим муассасасида мухокама этилиб, суриштирув ишлари олиб борилмокда.
Алишер Очиловнинг айтишича, Самарканд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошкармаси «Узбекистон темир йуллари» АЖ билан хамкорликда хафтанинг хар чоршанба куни «Темир йулларда хавфсиз кун» ва хар пайшанба куни «Хукукбузарликлар профилактикаси куни» таргибот кунлари утказмокда.
Бу кунларда темир йул хавфсизлик коидаларига риоя килиниши буйича, шу жумладан: маиший чикиндилар ташлаш, тан жарохатлари олиш, бахтсиз ходисалар, уз жонига касд килиш, вагон ойналари синдирилиши, темир йул сигнализация ва алока воситаларига шикаст етказиш, темир йулга бегона жисм куйиш, темир йулларда ташилаётган товар-моддий бойликларнинг талон-торож килиниши каби холатларга йул куймаслик максадида темир йул атрофида жойлашган махаллалар, корхона-ташкилотлар, таълим муассасаларида тушунтириш ишлари олиб борилмокда.