Главная / Маданият / Самаркандда кекса аёлнинг бошига челак кийдириб, мушт туширган йигитларга суд хукми укилди

Самаркандда кекса аёлнинг бошига челак кийдириб, мушт туширган йигитларга суд хукми укилди

2018 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ижтимоий тармокларда бир туда йигитларнинг кекса аёлнинг бошига челак кийдириб, мушт уриб йикитганлари тасвирланган видеолавха таркалди ва кенг мухокамаларга, бахс-мунозараларга сабаб булди.

Маълум булишича, вокеа 2018 йилнинг май ойида Самарканд шахри Сиёб бозори якинидаги “Шодиёна” савдо мажмуасида содир булган. Сотувчилар 1997 йилда тугилган Ширинбек Абдурахмонов, 1993 йилда тугилган Анвар Мардонов ва 2000 йилда тугилган Дониёр Бахриддиновлар шу мажмуада тиланчилик килиб кун кечирувчи, 1961 йилда тугилган Халима Буриевани мазах килиш максадида бу ишни амалга оширишган.

Хозир шахси аникланаётган Рахматжон исмли йигит челакни аёл бошига кийгизади, Ширинбек Абдурахмонов унга мушт тушириб агдаради. Йигитлардан бири, Дониёр Бахриддинов эса буни телефонга тасвирга олиб, кейинчалик интернет оркали таркатади.

Бу ишни амалга оширган зуравонларга нисбатан жиноят иши очилган, прокуратура назорати урнатилганди. Самарканд шахрида мазкур иш юзасидан сайёр суд булиб утди. Бу хакда “Замон” курсатуви лавха тайёрлади.

Жиноят ишлари буйича Самарканд шахар суди судьяси Зарифа Ахмедова берган маълумотларга кура, очик, сайёр суд мажлиси утказилган. Суд жараёнида УзР ЖК 277 моддаси 2-кисми “б, д” бандлари буйича айбланган Ширинбек Абдурахмоновга Ёшлар иттифоки томонидан берилган кафиллик хати, “Богимайдон” махалла фукаролар йигини томонидан берилган кафолат хати, жабрланувчининг даъвоси йуклиги, айбланувчининг килган ишидан пушаймонлиги инобатга олиниб, шу модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Лавхада судланувчи Ширинбек Абдурахмонов бу ишидан пушаймонлигини билдириб, кечирим сураган. Унинг онаси Наргиза Розикова хам омма олдида углининг иши учун кечирим сураб, фарзандининг 2 ой-у 13 кун хибсда утириб, ва нихоят суд томонидан озод килингани туфайли миннатдорчилик билдирган.

Вокеанинг бошка иштирокчиларига нисбатан кандай жазо белгилангани тугрисида хозирча маълумот берилмаган.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари