Главные новости
Главная / Сиёсат / Сайлов кодексига жиддий узгартириш киритилиши кутиляпти. У сиёсий партияларнинг имзо туплашига алокадор
Место рекламы

Сайлов кодексига жиддий узгартириш киритилиши кутиляпти. У сиёсий партияларнинг имзо туплашига алокадор

Узбекистон миллий сайлов тизимини янада демократлаштириш чора-тадбирлари кабул килинади.

Узбекистон сайлов тизимини янада демократлаштириш, сайлов конунчилиги ва амалиётини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар дастури лойихаси эълон килинди.

Узбекистон Республикасининг Сайлов кодексига катор узгартиш ва кушимчаларни киритишни назарда тутадиган конун лойихасини тайёрлаш режалаштирилмокда.

Уларга кура:

бушаган депутатлик уринларига сайлов утказиш учун аник муддатларни белгилаш;

парламентда уз фракциясига эга булган сиёсий партиялар учун (камида 9та депутатлик урни) сайловларда иштирок этиш учун сайловчиларнинг куллаб-кувватловчи имзоларини (парламент сайловида 40 мингта, президентлик сайловида сайловчиларнинг 1 фоизи микдорида) туплаши шарт эмаслиги тугрисидаги коидани урнатиш;

Марказий сайлов комиссияси томонидан сиёсий партиялар томонидан такдим этилган сайловчилар имзолари зарур сонининг барчасини текшириш тартибини урнатиш, имзоларни хакикий эмас деб топиш асосларини белгилаш;

хорижий давлатларда истикомат киладиган фукароларнинг сайловда иштирок этишига оид кафолатларини кенгайтириш (сайловчиларни хориждаги сайлов участкаси сайловчилар руйхатига киритиш буйича интерактив давлат хизматларини йулга куйиш, сайловчилар турган жойида муддатдан олдин овоз бериш тартибини белгилаш);

халк депутатлари туман (шахар) кенгашларига сайлов утказувчи округ сайлов комиссияларини (ОСК) тугатиш ва унинг ваколатларини туман (шахар) сайлов комиссиялари зиммасига юклаш;

сайлов комиссиялари аъзолари мехнатига хак тулаш тартибини такомиллаштириш, шу жумладан компенсация туловларини хамда доимий иш билан банд булмаган аъзолар, пенсионерлар учун иш хаки тулаш тартибини ёритиш;

номзоднинг номзодликдан воз кечиши мумкинлиги учун аник муддатларни урнатиш (сайловга 15 кун колгунга кадар);

сайловолди ташвикоти даврида айрим чекловларни олиб ташлаш, шу жумладан:

сайлов комиссияларининг депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишга кумаклашиш, учрашув жойи ва вакти хакида сайловчиларни олдиндан хабардор килишга оид вазифаларини бекор килиш;

сиёсий партиялар ва номзодлар томонидан сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирларни утказиш учун рухсат бериш тартиб-таомилини бекор килиб, махаллий хокимлик идораларини олдиндан хабардор килиш тартибини урнатиш;

оммавий ахборот воситаларидан (ОАВ) фойдаланиш тартиби, хажми ва вактини сиёсий партиялар билан келишиш тартибини бекор килиш;

давлат идоралари томонидан уз ресурсларидан сиёсий партиялар ва номзодларнинг сайловолди ташвикоти учун ноконуний фойдаланишини такикловчи коидаларни урнатиш;

вилоят, туман, шахар, округ сайлов комиссияларининг сайлов конунчилигини бузганлик учун маъмурий хукукбузарлик тугрисидаги баённома тузиш ваколатини акс эттириш;

участка сайлов комиссиялари (УСК) аъзоларининг ярмидан купи битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмаслиги тугрисидаги коидани, дипломатик ваколатхоналарда, харбий кисмларда, камокда саклаш ва озодликдан махрум этиш жойларида, санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхона ва бошка стационар даволаш муассасаларида тузилган участкалар учун истисно этиш;

сайлов бюллетенининг матнини соддалаштириш, хусусан бюллетень матнидан номзоднинг эгаллаб турган лавозими (машгулотининг тури) ва иш жойи хакидаги маълумотларни чикариб ташлаш;

сайловчилар руйхатига узгартириш киритишни сайловга 5 кун колганда тухтатиш;

ОАВ сифатида руйхатга олинган (аккредитация килинган) ОАВ вакилларини сайлов комиссиялари томонидан кайта аккредитация килиш тартибини бекор килиш (Ташки ишлар вазирлигида аккредитация килинмаган хорижий ОАВ вакиллари бундан мустасно);

кузатувчиларни аккредитация килиш учун сайлов комиссияларига мурожаат килиш муддатини 15 кундан 10 кунга кадар кискартириш;

Марказий сайлов комиссиясининг мажлисларида хамда овозларни санаб чикишда иштирок этадиган сиёсий партияларнинг ваколатли вакили макомини аниклаштириш;

ОСК ва УСКларнинг сайлов натижалари тугрисида баённомаларида курсатиладиган маълумотларни бир-бирига мослаштириш (санаш жараёнини бирхиллаштириш оркали соддалаштириш);

ОСК томонидан округ буйича сайлов натижалари тугрисида баённоманинг кучирма нусхаси хамма танишиб чикиши учун ОСК биносига камида 48 соат муддатга дархол осиб куйиш лозимлиги тугрисидаги тартибни белгилаш;

такрорий овоз бериш жараёнида мавжуд хукукий бушликларни аниклаштириш (такрорий овоз беришда асосий сайлов куни 18 ёшга тулган фукароларгина катнашиши мумкинлиги тугрисидаги коидани урнатиш ва х.к.);

Марказий сайлов комиссияси аъзосининг Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати ва Сенат аъзоси билан тенг хукукий макомда транспортда текин юриш, расмий делегациялар учун мулжалланган заллардан текин фойдаланиш, навбатсиз чипта бериш хукукларини мустахкамлаш;

сиёсий партиялар ва номзодлар томонидан молиявий конун-коидалар бузилганлиги учун жавобгарлик чораларини жорий этиш;

сайлов комиссияларининг карорлари устидан шикоят килиш муддатини 10 кундан 3 кунга кадар кискартириш назарда тутилган.

Ижро муддати – 2020 йил август, масъул ижрочилар – МСК, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, сиёсий партиялар, вазирлик ва идоралар.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

O1972Qf8_xtGLnfJd4Ym1pMSXaUfX8st

Самарканд шахрида карантин вактида хам тунги клублар ишлаётгани маълум булди

Коронавирус таркалишининг олдини олиш максадида жорий килинган карантинга карамай, Самарканд шахридаги тунги клублар уз фаолиятини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари