Главная / Жахон / «Сайёранинг энг бахтсиз одамлари» — Бурунди хакида фактлар
Место рекламы

«Сайёранинг энг бахтсиз одамлари» — Бурунди хакида фактлар

Замонамизнинг энг кашшок ва ривожланишдан ортда колган давлатларидан бири булган Бурунди Республикаси Марказий ва Шаркий Африканинг Буюк куллар худудида жойлашган.

pxrh_ujna6owjtgopf5gtelnpqouyhfw

Денгизга чикиш имкониятига эга булмаган ва кургокчилик хукм сурувчи бу мамлакат Танзания, Руанда ва Конго билан чегарадош. Бу ерда ажабланишга сабаб булувчи хеч кандай табиий бойликлар хам, табиат инъомлари хам йук. Качонлардир бор булганлари инсон омили натижасида бой берилган. Ахолиси — 12 млн киши. Асосий халки — хуту, тутси, лингала ва тва.

Тарихи

Европанинг миссионерлари бу ерларга илк марта XIX асрнинг сунгги йилларида кириб борган булса,  у вактгача Бурунди мустакиллик кироллик сифатида карийб 200 йил давомида мавжуд булган. Аммо ХХ аср бошларида бу худуд Германия томонидан колонияга айлантирилади, Биринчи жахон урушидан кейин эса Бельгия кулига утади. Мустамлакачилар ушбу мамлакатни кушни Руанда билан ягона карам улка сифатида бирлаштиришга куп уринишади. Давлат 1962 йилда мустакилликни кулга киритганда дастлаб монархия сифатида бошкарилади, аммо тунтаришлар, зуравонликлар ва минтакавий номутаносиблик 1966 йилда якка партияли республика шаклланишига олиб келади. Утган асрнинг етмишинчи ва туксонинчи йилларда фукаролар уруши ва геноцид руй берган.

Француз тили расмий макомга эга, аммо амалиётда жуда кам сонли одам бу тилда гапира олади. Шунингдек, тил бу ерда кучли узгаришларга учраган, хакикий французларнинг уз тилини махаллий ахоли талаффузида тушуниб олиши осон булмайди.

Кашшоклик, инфраструктуранинг ёмонлиги, таълим ва согликни саклаш тизими чекланганлиги, туйиб овкатланмаслик, сиёсий бекарорлик ва ишсизлик бурундиликлар дуч келадиган асосий муаммолар хисобланади. Махаллий ахолининг ярмидан купи мутлак кашшокликда яшаб келмокда. 2018 йилда Жахон бахт хисоботига кура, Бурунди ахолиси сайёрамизнинг энг бахтсиз одамлари деб тан олинган.

Фактлар

Пойтахт Бужумбурадан Гитегага кучирилган

2019 йил январь ойида Бурунди парламенти урбанизация ва инфратузилмани ривожлантириш максадида пойтахтни Бужумбура шахридан Гитегага кучириш учун овоз берди. Бужумбура мустакилликка эришилган даврдан бери пойтахт булиб келган. Пойтахтни узгартириш хакида биринчи марта 2007 йилда президент Пьер Нкурунзиза таклиф киритганди. Маълумот учун, Бужумбура сузи «картошка сотилувчи бозор» таржимасини беради.

Давлат бюджетининг деярли 6 фоизи мудофаа учун сарфланади. Хукумат буни минтакадаги вазият бекарорлиги билан изохлайди.

Бурунди ер остида фойдали казилмалари оз эмас, масалан сайёрамиздаги никел захирасининг 5 фоизга якини шу ерда ётибди. Аммо уларнинг хеч бири казиб олинмайди. Мамлакат халигача кахва экспорти билан кун куришга харакат килмокда ва кишлок хужалигидаги ярокли ерларнинг катта кисмидан шу максадда фойдаланилади.

Мамлакатда 100 нафарга якин шифокор бор. Деярли шу каби ахоли зичлигига эга ва кашшок мамлакатлардан бири булган Гаитида хам тиббиёт сохаси ходимлари сони 4 баробар куп.

Бурундида темир йуллар мавжуд эмас. Асфальтланган йуллар хам куп эмас. Мобил алокадан ахолининг 2 фоизи фойдалана олади, холос.

Густав — одамхур тимсох

Густав — Бурундида яшовчи улкан тимсох. У дунёдаги энг йирик тимсох хисобланади. Сунгги йилларда Рузизи дарёси ва Танганьика кулининг шимолий киргоги атрофида 200-300 нафар атрофида одам курбон булгани учун хам у анча машхур. «Котил» халигача тутилмаган. 2000 йил урталарида тимсох улгани хакида миш-мишлар таркалганди, аммо National Geographic Channel’нинг 2008 йилги экспедицияларида унга дуч келишган.

Ахолининг юкори зичлиги
Бурунди Республикаси катта булмаган майдонни эгалласа хам, унинг ахолиси зич. Гавайи штати худуди билан таккослаганда, бу ерда одамлар 8 баробар куп! Ахолининг зичлиги юкори даражада ортиши кишлок хужалиги учун катта муаммо тугдиряпти, чунки буш ерлар камайиб бормокда.

Кайд этиш керакки, сунгги йилларда Бурунди иммиграцияси дунёдаги энг юкори даражани кайд этмокда. Аксарият бурундиликлар каерда булсада яхши хаёт истаб уз ватанлари чегарасини тарк этишмокда, шунинг учун ахолининг зичлиги янада ошиши кузатилмаяпти.

Очлик

Аксарият бурундиликлар усимлик илдиз мевалари ва крахмалли донлар билан озикланади. Маккажухори асосий озик манбаидир. Ахолининг 85 фоизини ташкил этган хуту халки узининг анъаналарига мувофик тарзда усимликлар билан озикланади. Ахоли чорвачилик билан шугулланмаслиги окибатида мамлакат очлик ва рационда оксил етишмаслигидан азият чекмокда.

Корамол бокиш узига тукликдан дарак беради
Сигир эгалари узларининг хайвонларини нафакат улар гушт ва сут бергани учун, балки сигирлар анъанага кура бойлик белгиси экани учун севади. Бурундида иктисодий холатидан катъи назар, хозирча кулида сигири борми, у бой киши. Моллар сони канча куп булса, ижтимоий мавке хам кутарилиб боради.

Ubumwe, Ibikorwa, Iterambere
Ubumwe, Ibikorwa, Iterambere — миллий шиор, «Бирлик. Мехнат. Тараккиёт» маъносида таржима килинади. Бирок сунгги даврда мамлакатда на бирлик, на етарли иш урни ва на тараккиёт пайдо булди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

unzTkiROoH2aQEcGaJlfoY4baWqZJ6Xp

Kun.uz мухбири ким? — сохта мухбирларга дуч келиб колмаслик учун эътибор берилиши керак булган жихатлар

Kun.uz интернет нашри тобора оммалашиб, кундан-кунга халк эътиборини козониб бормокда. Сайтимизда аллакачон унлаб тажрибали ва …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари