Главная / Жамият / Саида Мирзиёева: «Канийди, киз фарзанд тугилганда, «майли, кейингиси угил булар» дейишмаса…»
Место рекламы

Саида Мирзиёева: «Канийди, киз фарзанд тугилганда, «майли, кейингиси угил булар» дейишмаса…»

«Илмли угил – ота-онасига тиргак булса, илмли киз – бутун миллат таянчидир», – деди Саида Мирзиёева «Заковат»нинг Самарканддаги кастингида сузлаган нуткида.

«Заковат» интеллектуал уйинларига саралаш буйича навбатдаги кастинг 25 март куни Самарканд шахрида булиб утди.

«Ice Arena» муз саройида булиб утган кастинг очилишида Масс-медиа фонди раиси уринбосари, Гендер тенгликни таъминлаш буйича республика комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева сузга чикди.

saida-mirzoeva

Мирзиёеванинг сузларига кура, 15 мингдан ортик заковатчидан бор-йуги 3,5 минг нафари, яъни чорак кисми – аёл-кизлар.

«Оилада угил тугилса, хамманинг боши осмонга етади, хурсандчиликнинг чеки булмайди! Киз бола тугилса-чи?!

«Ха, майли, кейингиси угил булар» – деб, «кунгилни кутариб» куйишади. Киз бола бировнинг омонати-да, вояга етказиб, узатамиз-кутуламиз. Хуп, балки укитармиз хам. Факат узи харакат килиб, бюджетга илинса!

Угил болани эса укитиш шарт! Контрактга булса хам майли. Чунки угил – оила вориси, ота-она кариганида суянчик, деймиз.

Миллатнинг кудратли булишида аёллар урни хакида хеч уйлаб курганмисиз? Юрт тараккиёти, цивилизация ривожи хотин-кизларга боглик эканини-чи?

Тугри, барча давлатларни, демакки, бутун жахонни асосан эркаклар бошкаради. Аммо хар кандай эркакни шакллантирадиган – аёл, она!

Она кандай булса, тарбия натижаси хам шундай булади! Илмли, маданиятли, дунёкараши кенг онанинг фарзанди хам узига ухшайди.

Гудак атроф-оламни аввало онасининг кузи билан куради. Нима яхши-ю нима ёмон, нимага интилиш керак, максадга кандай эришмок лозим – барчасини онасидан урганади. Агар онанинг узи бу борада намуна булолмаса-чи? У фарзандини кандай килиб тугри йулга солиши мумкин?!

Эркак киши хар куни оилани бокишдек юкни елкасига ортиб, кучага кетади. Унинг ортидан дуо килиб, уйда коладиган хам, фарзандлар тарбияси билан шугулланадиган хам аёлдир!

Менинг бувижоним (дадамнинг оналари) эрта оламдан утганлар. Дадам етим колганларида 9 ёшли гудак эдилар. Албатта, бу мусибатни кутариш жуда огир булган. Согинчдан юраклари эзилиб кетганида хам, бирор нимадан каттик куюнганларида хам, доим оналарининг кабрини зиёрат килганлар. Хаёлан дардлашганлар… Маслахат сураганлар… Ва… яшаш учун, олга юриш учун узларида куч топганлар. Катта ютукларга эришсалар, рахматли бувижонимнинг рухлари шод булишига ишонганлар. Хозир хам шундай.

Оналар нафакат тириклигида, балки дунёдан утганда хам, фарзандларига кувват багишлайди.

Менинг фикримча, аёлнинг зиммасида бутун бир юртнинг масъулияти ётади! Ва хар биримиз бу жавобгарликни оламизми, йукми – узимиз танлаймиз.

Опа-сингилларим! Узингизни бу масъулиятдан четга тортманг. Шу юрт келажаги учун, фарзандларингиз келажаги учун! Акс холда, дахолар эмас, балки шунчаки аклли одамларни хам кундузи чирок ёкиб тополмай коламиз», – деди Саида Мирзиёева.

Унинг таъкидлашича, илмли угил – ота-онасига тиргак булса, илмли киз – бутун миллат таянчидир.

«Афсуски, биз угил фарзандларга купрок эътибор каратамиз. Чунки купчилик аввало узини, узининг тор дунёсини уйлайди. Биз ана шу тор халка ичида уралашиб колганмиз. Ва уни бошка кимдир узиб ташлашини кутамиз. Масъулиятни бошкаларга юклаб, умримиз утиб кетяпти.

Бир хакикатни тушунайлик. Йук уша бошкалар! Биз бормиз! Миллатимиз равнаки, келажагимиз факат узимизга боглик! Ва уни изга солиш хаммамизнинг, хар биримизнинг бурчимиз!

Тугри, купинча кундалик ташвишлар билан булиб, юксак максадларни унутамиз. Лекин хар тонг уйгонганимизда бугунги кун бизга берилган бетакрор инъом эканини ёдда тутайлик. Уни кандай яшаб утамиз – уз кулимизда. Хар лахза фойдали бирор иш билан банд булайлик. Кимгадир яхшилик килайлик. Янги нимадир урганайлик. Шу бугун, качондир – узок келажакда эмас, хозирдан бахтли булайлик!

Бизнинг кизларимиз хам интеллектуал уйинларда катнашишга, узини намоён килишга, якинлар кумаги ва далдасига муносиб!

Оиланинг эркаклари билан канчалик гурурлансак, хотин-кизларимиз билан хам шунчалик фахрланса арзийди.

Дустларим, канийди, киз фарзанд дунёга келган хонадонда, афсус билан: «Майли, кейингиси угил булар…», деган сузлар тилга олинмаса…

Кизларнинг кадри хеч качон ерга урилмаса…

Бугун Самаркандда миллатимиз келажагининг 114 нафар умид юлдузчалари дунёга келди. Эртага яна унлаб, юзлаб бундай юлдузлар порлайди. Хаммаси бир булиб, юртимизни нурли манзилларга етаклайди. Мен бунга ишонаман!» – дея нуткини якунлади Саида Мирзиёева.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

vJi7Iv-Fm2l6GwFX30yuyxoBRPJ2kWcH

Хонанда Жасур Умиров камокка олинди

Самарканд вилояти Каттакургон туманида лицей укувчисининг номусига теккани гумон килинаётган эстрада хонандаси Ж.У. (Kun.uz’даги маълумотга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари