Главная / Жамият / Шаходатнома ва аттестатларнинг янги намунаси тасдикланди
Место рекламы

Шаходатнома ва аттестатларнинг янги намунаси тасдикланди

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан 9 ва 11 синф битирувчиларига бериладиган шаходатнома ва аттестатларнинг хамда имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари битирувчиларига бериладиган сертификатнинг янги намунаси тасдикланди. Бу хакда Халк таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бермокда.

Мазкур хужжатларнинг намунаси 2019 йил 14 май куни Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Умумий урта таълим тугрисидаги расмий хужжатларнинг давлат намунасини тасдиклаш хакида”ги карори билан тасдикланди.

Янги намунадаги шаходатнома ва аттестат хамда сертификат 11 йиллик мажбурий умумий урта таълим тизимига утилиши муносабати билан тасдикланди.

Вазирлар Махкамаси карорига кура, умумий урта таълим тизимида илк маротаба нодавлат умумий урта таълим муассасалари битирувчиларига хам давлат намунасидаги шаходатнома ва аттестатларни бериш назарда тутилди.

Халк таълими тизимида замонавий ахборот тизимларини жорий этиш ва битирувчилар хакида маълумот олишнинг осон ва тезкор механизмини яратиш максадида мактаб битирувчиларига шаходатнома ва аттестат беришда электрон тизим жорий этилади.

Электрон тизимга битирувчилар хакидаги маълумот ва бахоларни киритиб борилади. Хар бир мактабда битирувчиларнинг маълумотлар базаси шакллантирилади.

Махсус мухофазаланган когозда чоп этилган шаходатнома ва аттестатнинг орка кисмида QR-код жойлаштирилади ва уни сканер килиш оркали битирувчи хакида умумий базадан маълумот олиш имконияти яратилади.

Шу кунга кадар шаходатнома ва аттестатга битирувчининг фамилияси, исми, битирган мактаби, укиган фанлари буйича узлаштирган бахолари ручкада (кулда) факат узбек тилида ёзилган булса, бундан кейин компьютерда учта тилда (узбек, рус, инглиз) ёзилиб, махсус принтерда чоп этиш режалаштирилмокда. Бу эса уз навбатида битирувчилар хорижий таълим муассасаларига хужжат топширишда янада кулайлик яратади.

Шунингдек, карор билан фукароларнинг дубликат шаходатнома ва аттестат олиш буйича мурожаатларини тезлаштириш, ортикча оворагарчилик, бюрократизм ва сарсон-саргардон булишини олдини олиш максадида хужжат дубликатини бериш тартиби соддалаштирилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

o3bDo6oaJaOS_54GwULyCBcd4qOmzUfm

Яйра Абдуллаева оламдан утди

Узбекистон халк артисти Яйра Абдуллаева 89 ёшида вафот этди. Бу хакда Kun.uz манбаси хабар килди. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари