Главная / Маданият / Шафоат хакида

Шафоат хакида

shafoat«Шафоат» лугатда бошка бировга кушилиб, унга ёрдам бериш ва ёнини олиб, бирор нарсани унинг учун сурашни англатади. Купинча, шафоат мартабаси ва хурмати юкори шахснинг узидан пастрок одамнинг тарафини олиб, унга маънавий ёрдам бериши ила содир булади.

Киёматдаги шафоат хам шундандир. Аллохнинг хузурида шафоат берувчилар хам гунохкорларга кумак берадилар. Куръони Карим ва хадиси шарифларда киёмат куни шафоат берилиши хакида бир канча хабарлар келган.

Аллох таоло «Бакара» сурасида куйидагиларни айтади: «Унинг хузурида Узининг изнисиз хеч ким шафоат кила олмас» (255-оят).

Бу хам улкан сифатлардан булиб, Аллохнинг ва банданинг макомини баён килиб беради. Бандаларнинг барчаси, ким булишидан катъи назар, Аллохнинг хузурида бандалигини тан олиб туриб коладилар. Бу бандаликни чукур хис этиш шу даражага етганки, хатто, хеч ким орага тушиб, бировга шафоатчилик килишга хам журъат кила олмайди. Факат Аллохнинг изни билангина, У берган изн чегарасидагина шафоат кила олади. Бу сифат утган оятдаги «… ва шафоатчилик йук» жумласидан истисно эканлигини билиб оламиз. Демак, умумий коидага биноан шафоатчилик йук, аммо истисно тарикасида, Аллохнинг изни билан баъзи кишилар шафоат килишлари мумкин.

Аллох таоло бошка бир оятда куйидагиларни айтади: «У Зот ишнинг тадбирини килур. Унинг изнисиз хеч бир шафоатчи булмас» (Юнус: 3).

Бу оятда хам шафоат факатгина Аллох таолонинг изни билан булиши таъкидланмокда.

«У Зот ишнинг тадбирини киладир.»

Бу дунёда нима иш булса, хаммасининг тадбирини Аллох килади. Хар бир ишнинг аввали хам, охири хам, фойдаси хам, зарари хам, булиши хам, булмаслиги хам – хамма-хаммаси Аллох таолога богликдир. Ана шу сифатларга эга булган Зот бандаларига шафоатни хам жорий килади.

«Унинг изнисиз хеч бир шафоатчи булмас.»

Демак, Аллохнинг изнисиз хеч ким шафоатчи була олмайди.

Аллох таоло «Марям» сурасида шафоат хакида куйидагиларни айтади: «Улар шафоатга молик булмаслар. Магар ким Рохман хузурида ахду паймон олган булса (молик булар)» (87-оят).

Киёмат куни хеч ким бировни шафоат кила олмайди ва бировнинг шафоатидан бахраманд хам була олмайди. Бундан мустасно буладиганлар, шафоатга молик булганлар факат Аллохнинг Узидан бу хакда ахду паймон олганлардир, холос.

Аллох таоло «Тоха» сурасида: «У кунда Рохман унга изн берган ва сузидан рози булганлардан бошкага шафоат фойда бермас», деган (109-оят).

Киёмат кунида хеч кимга шафоат фойда бермайди. Биров уртага тушиб, бировни оклай олмайди. Факат Аллох бу дунёдаги сузидан – «Ла илаха иллаллоху»ни айтганидан рози булиб, Узи шафоат килинишига изн берган киши учунгина шафоат,иншоаллох, фойда беради.

Киёматдаги шафоат хакида куплаб хадиси шарифлар келган. Улардан баъзиларини урганиб чикайлик.

Жобир розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Менинг шафоатим умматимдан ахли кабоирларгадир», – дедилар.

Мухаммад ибн Али айтадики: «Менга Жобир «Эй Мухаммад! Ким ахли кабоирлардан булмаса, унинг шафоат билан нима иши бор!» – деди».

Абу Довуд ва Термизий ривоят килган.

Авф ибн Молик розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Менинг хузуримга Роббим хузуридан бир келувчи келди ва менга умматимнинг ярми жаннатга кириши ёки шафоат берилишидан бирини ихтиёр килишимни суради. Мен шафоатни ихтиёр килдим. У Аллохга хеч нарсани ширк келтирмай улган одамгадир», – дедилар».

Термизий ривоят килган.

Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламнинг шафоатлари мумин холида улган осий ва гунохкор мусулмонларгадир.

Анас розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Мен жаннатга шафоат берувчи биринчи одамман. Мен набийлар ичида эргашувчиси энг купиман», – дедилар».

Муслим ривоят килган.

Абу Саъид розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Албатта, менинг умматимдан бир катта жамоага шафоат киладиган кимса бор. Улардан бир кабилага шафоат киладиган кимса бор. Улардан бир уругга шафоат киладиган кимса бор. Улардан бир кишига шафоат киладиган кимса бор. Улар жаннатга киргунларича шафоат киладилар», – дедилар».

Абу Дардо розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Шахид уз ахли байтидан етмиш кишини шафоат килади», – дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят килган.

Усмон розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Киёмат куни уч тоифа шафоат килади: анбиёлар, уламолар ва шухадолар», – дедилар».

Ибн Можа ривоят килган.

Шафоат хакида келган ояти карима ва хадиси шарифларни кисман урганганимиздан кейин, баъзи хулосалар килсак хам булади. Шафоат Куръони Карим ва хадиси шариф ила собит булган ёркин хакикатдир. У аклан жоиз ва шаръан вожиб нарсадир.

Ахли сунна вал жамоа мазхаби шунга иттифок килгандир. Факат Хаворижлар ва Муътазилийлар бунга хилоф килишган. Улар узларининг «Гунохкорлар дузахда абадий колурлар» деган фикрларига таассуб килиб, шу фикрга кетганлар. Хозирги кунда хам баъзи бир хавориж ёки муътазилий фикрида булиб, шафоатни инкор киладиганлар, онда-сонда булса-да, учраб туради. Улар уз фикрларига далил хам келтирадилар.

Биринчи далиллари «Муддассир» сурасидаги: «Бас, уларга шафоатчиларнинг шафоати манфаат бермайдир» оятидир (48-оят).

Иккинчи далиллари «Гофир» сурасидаги: «Золимлар учун хеч бир дуст хам, итоат килинадиган шафоатчи хам йук» оятидир (18-оят).

Улар бу оятларни далил килишлари хатодир. Чунки бу икки оят кофирлар хакида келган. Шафоат эса мумин-мусулмонлар хакида булади.

Шафоат беш кисмга булинади:

— Биринчи кисм: Улкан шафоат. Бу шафоат барча халойик учун булиб, одамлар махшар дахшатидан бироз рохатлантирилади ва хисоблари тезлаштирилади.

— Иккинчи кисм: Баъзи кавмларни жаннатга хисоб-китобсиз киритиш учун булади. Бу икки шафоат Мухаммад соллаллоху алайхи васалламнинг ёлгиз узларига хосдир.

— Учинчи кисм: Баъзи ахли жаннатларнинг жаннатдаги даражаларини зиёда килиш учун булади.

— Туртинчи кисм: Баъзи дузахга тушиши вожиб булган кавмларни ундан куткариб колиш учун булади.

— Бешинчи кисм: Баъзи гунохкорларни дузахдан чикариб олиш учун булади.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари