Главные новости
Главная / Жамият / СЭОА марказий штаби: 4 февраль холатига кура Узбекистонда коронавирус умуман кайд этилмаган
Место рекламы

СЭОА марказий штаби: 4 февраль холатига кура Узбекистонда коронавирус умуман кайд этилмаган

Согликни саклаш вазирлиги хузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга карши марказий штаби 4 февраль холатига кура навбатдаги маълумотни эълон килди

Фото: AFP/SCANPIX

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 4 феврал куни олинган расмий маълумотларга кура, Хитой Халк Республикасида жами 20471 нафардан ортик фукаролар касалланиб, кунлик усиш 18,8 фоизни (3233 нафар) ташкил этмокда. 425 нафар фукаро ушбу касалликдан вафот этган.

Жорий йилнинг 3 феврал куни Агентликнинг вирусология лабораториясига 60 нафар фукародан коронавирус инфекцияси лаборатория тахлили учун намуналар келтирилди. Январь ойидан бошлаб коронавирус инфекциясига 215 нафар фукаролардан намуналар келган. Ушбу намуналарда коронавирус инфекцияси топилмаган.

Узбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги хузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга карши марказий штаби жорий йилнинг 4 февраль холатига кура, Узбекистон Республикасида коронавирус касаллиги умуман кайд этилмаган.

Узбекистондан Хитойга ва Хитойдан Узбекистонга авиапарвозлар вактинчалик тухтатилган.

Агентликнинг маркази штаби мутахассислари томонидан 71-276-49-66, 71-276-46-65 ишонч телефонлари оркали мурожаат килганларга тушунтиришлар, аник маълумотлар ва зарур тавсиялар бериб борилмокда. Шу кунгача жами 1642 та мурожаатларга жавоб берилган.

И.Каримов номидаги Тошкент халкаро аэропортига жорий йилнинг 3 февраль куни хорижий давлатлардан 33 та самолёт кабул килинган, 4441 нафар фукаролар санитария-карантин пунктларида термометриядан утказилган.

Темир йуллари АЖ марказий Санитария-эпидемиология хизматига карашли 6 та санитария-карантин пунктидан 3 та поездда жами  497 нафар фукаролар утишган, шулардан 62 нафарини хориж фукаролари ташкил этади. Тана харорати кутарилган беморлар аникланмаган.

Давлат чегара кесишиш пунктларидаги санитария-карантин пунктлар оркали 1626 та автотранспортлар, 23468 нафар фукаролар утказилган, шулардан 11971 нафари чет фукаролари хисобланади. Тана харорати кутарилган фукаролар аникланмаган.

2020 йилнинг 4-5 февраль кунлари Узбекистонга Хитой Халк Республикасининг Пекин шахридан 2 та хамда Ухань провинциясидан 1 та чартер рейслар амалга оширилади.

Дастлабки рейс Пекин шахридан амалга оширилди хамда унда 250 нафар фукароларимиз олиб келинди. Бирламчи текширувларда уларнинг хеч бирида коронавирус аломатлари аникланмади.

Хитойдан олиб келинган ватандошлар коронавируснинг Узбекистонга кириб келиши ва таркалишининг олдини олиш, хавфсиз санитария-эпидемиологик холатни таъминлаш хамда ахоли саломатлигини мухофаза килиш максадида махсус тайёрланган тиббиёт муассасасига жойлаштирилади.

Махсус тайёрланган муассасаларда барча зарур шароитлар яратилган. Жумладан, урин-жойлар, озик-овкатлар, зарур дори-дармонлар, диагностика, дезинфекция ва шахсий химоя воситалари билан таъминланган.

Фукароларнинг барчаси Жахон согликни саклаш ташкилоти тавсиясига кура  14 кун давомида (касалликнинг яширин даври давомида) лаборатория ва тиббий текширувлардан утказилади. Мазкур тадбирларга Согликни саклаш вазирлигидан соханинг етакчи мутахассислари жалб этилган, улар тегишли тартибда касбий тайёргарликдан утказилган.

Фукаролар якинлари билан телефон оркали аудио-видео мулокот олиб бориш имкониятига эга булишади, дейилган маълумотда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

BaHUcghPE4idUvBIz2JaPSo_0Yiwk8Xx

Америкалик кария дунёда коронавирусдан согайган энг кекса одам булди

АКШнинг Орегон штатида яшовчи 104 ёшли кария, Иккинчи жахон уруши иштирокчиси Билл Лапсчис коронавирус келтириб …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари