Главная / Маданият / Рузамиз кабул булсин

Рузамиз кабул булсин

ruza-kabulКийимингиз озодалигига эътибор берганингиздек, рузангизнинг поклигига хам эътибор беринг! Бехуда нарсалар, хаёсиз сузлар ва ёмон ахлоклардан йирок булинг. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам дедилар: «Руза емок ва ичмокдан (тийилишгина) эмас, балки у – бехуда сузлардан (тийилишдир). Агар бирон киши сизни хакорат килса, мен рузадорман, деб айтинг».(Ибн Хузайма ва Хоким ривояти)

Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг ушбу сузларида сифатланган кимсалар сафида булиб колишдан эхтиёт булинг. «Канча-канча рузадорлар борки, уларга рузаларидан факатгина очлик ва чанкоклик, канча-канча тунларни бедор утказганлар борки, уларга бедорликдан бошка улуш йукдир!»

(Тобароний ривояти).

Гунохларни килишликдан хазир булмасам,
Кузларимни юммасам,тилим тиймасам,
Тутган рузам мукофоти очлигу чанкок,
Руза тутдим десам-у, руза булмасам!

Хасан Басрий рахимахуллох деди: «Аллох таоло рамазон ойини бандалари учун Аллохга итоат килиб, Унинг розилигига етиш бобида мусобака майдони килиб куйди. Улардан баъзилари голиб булиб зафар кучдилар, баъзилари эса ортда колиб муваффакиятсизликка учрадилар. Эхсонкорлар голиб ва зиёнкорлар зарар кураётган бир дамда уйин-кулгига берилган инсонга ажаб!»

Рузангиз калбингизни поклаб, сабок оладиган ва гузал ахлокка одатланиб, фазилат узра тарбияланадиган мактаб булсин! Токи рамазон ойи тугаб, тутган рузангизнинг ширин натижаларини хис этинг ва бу муборак ой билан фойдаланганлардан булинг!

Тутган рузаси сабабли гунохлари кечирилган ва Рамазондан жаннатга ахл булиб чиккан кишигина хакикий бахтли кишидир.

Бирон бир эхтиёжингизни кондириш максадида сафар килиб, уттиз кун юрсангиз, пировардида чеккан машаккатларингиз ва килган харажатларингиз бехуда кетиб, курук кул билан кайтсангиз, нима киласиз?!

Рамазон ойида руза тутган одамнинг максади шунга ухшайди. Унинг максади – Аллохнинг магфиратига эришиш ва жаханнамдан кутулишдир. Буларга эриша олмаган одам хакикий махрум эмасми?

Рамазон тугагач, Абдуллох ибн Масъуд розияллоху анху : «Ичимиздан рузаси кабул булган киши ким экан, табрикласак ва кабул булмаган ким экан, таъзия билдирсак», дер эканлар.

Бу муборак Рамазон ойининг мархаматларига етмок учун тиришинг. Шояд Аллох таоло окибатинигизни хайрли айласа. Аллох барчаларимизга рузадорларнинг садокати, кечалари бедор булганларнинг Аллохга талпинишлари ва такводорларниниг сифатларини насиб этсин! Киёмат кунида неъматлар ато этилган кимсалар каторида тургизсин!

Аллох таолога беадад хамду санолар, Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам ва у Зотнинг ахли оилаларига, асхобларига ва уларга яхшилик билан эргашганларга саловату саломлар булсин.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари