Главная / Иктисодиёт / Россия ва Беларусда Узбекистонда олинган дипломлар тугридан-тугри тан олинади
Место рекламы

Россия ва Беларусда Узбекистонда олинган дипломлар тугридан-тугри тан олинади

2019 йилда Россия Федерацияси, Беларусь Республикаси ва Узбекистон уртасида дипломларнинг тугридан-тугри тан олиниши буйича келишувга эришилди. Бу хакида Таълим сифатини назорат килиш давлат инспекцияси томонидан утказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.

«Бу масала хукуматлараро даражада хал килинди ва битимлар имзоланди. Энди Узбекистонда таълим олган ёшлар бу давлатларга борса, улар дипломи билан бемалол иш топа олишлари мумкин», дея таъкидлади Таълим сифатини назорат килиш давлат инспекцияси бошлиги Улугбек Тошкенбаев.

Унинг кайд этишича, энди Россия ёки Беларусда Узбекистон дипломига эга ёшлар таълим даражасига караб ишга жойлашишлари мумкин булади. Масалан, маълумоти бор одам Россияда фаррошлик килишга мажбур булмайди.

«Таълимда бакалавр боскичи 6 даража, магистратура эса 7 даража хисобланади, бу даражаларга эга инсонлар энди узларига муносиб жойда ишлайди. Бу – жуда катта ютук», дея кайд этди Улугбек Тошкенбаев.

Шунингдек, инспекция масъулларининг кайд этишича, бошка хорижий давлатлар билан хам худди шу тартибда келишувларга эришиш учун харакатлар олиб борилмокда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

8Mkpr6A0c3abXUybgSG19t26-cl-RjiC

Куёш электр панеллари ва сув иситгичлари канчалик тежамкор? — Энергетика вазирлигида пресс тур

20 февраль куни Энергетика вазирлиги томонидан мукобил энергия манбаларидан фойдаланишнинг кулайлик ва афзалликларини жамоатчиликка курсатиш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари