Главная / Жахон / Россиялик олимлар янги коронавирусга карши 30 йил аввал ишлаб чикилган дори воситасини таклиф килишди
Место рекламы

Россиялик олимлар янги коронавирусга карши 30 йил аввал ишлаб чикилган дори воситасини таклиф килишди

Фото: HECTOR RETAMAL / AFP

Охирги маълумотларга кура, Хитойда янги турдаги коронавирус эпидемияси сабабли халок булганлар сони 26 нафарга етди, касалланганлар эса 900 кишига якинлашиб колди.

Мутахассислар касалланганлар сони жадал ошиши мумкинлигидан огохлантиришмокда, чунки вирус одамдан одамга осон утиши аникланди.

Бу орада “Российская газета” нашрининг хабар беришича, екатеринбурглик олимлар янги вирусни 30 йил аввал ишлаб чикилган РНК-вирусларга карши дори воситаси билан енгиш мумкинлигини айтишмокда. Ушбу восита 2016 йилда Рио Олимпиадасида Зика вирусига ва Красноярскда жулак энцефалитига карши муваффакиятли кулланган.

“Ушбу восита таркибига янги коронавирус хам кирувчи РНК-вируслар гурухига карши курашади. Унинг узига хослиги шундаки, у лаборатория синовлари давомида олинган оригинал молекулага эга”, деб айтган дори воситасини ишлаб чикишда иштирок этган, Урал Федерал университети Кимё-технология институти директори Владимир Русинов.

Унинг айтишича, энг асосийси – касаллик аломатларини вактида аниклашдир. Янги вирус билан касалланишнинг окибатларидан бири зотилжам булиб, у оддий шамоллашга караганда жадалрок кечади ва уз вактида даволанмаса улимга олиб келади.

Бирок юкоридаги дори воситаси гриппга ухшаш аломатларга эга “Хитой вируси”га карши хали куллаб курилмаган. Бунинг учун клиник синовлар утказилиши ва мутасадди идораларнинг рухсати керак.

Таъкидланишича, тадкикотчилар ушбу дори воситасининг таъсирини бошка воситаларники билан солиштириб куришган ва у грипп хамда жулак энцефалитини анча тезрок енгишини кайд килишган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

VYlQ9itCrk7Ju5dc-a-ogbFNti_2is4t

Украинанинг собик президенти: Зеленскийда “парчаланган” Украинани бирлаштиришга имкон бор

Фото: ТАСС Украинанинг собик президенти Виктор Янукович Майдандаги вокеаларнинг 6 йиллиги муносабати билан хамюртларига мурожаат …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари