Главная / Жамият / Россияда кийин ахволда колган 719 нафар узбекистонлик ватанга кайтарилди

Россияда кийин ахволда колган 719 нафар узбекистонлик ватанга кайтарилди

2019 йилнинг I ярим йиллигида Узбекистон Республикаси Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги Россия Федерациясининг Хорижий фукароларни вактинчалик саклаш марказларида булган, хужжат ва маблагларсиз кийин ахволда колган жами 719 нафар фукарони Узбекистонга кайтарди.

dzeazxhxwkgapobej1tvjy5l28hn44yr

Фукароларни ортга кайтариш билан боглик барча харажатлар вазирлик хузуридаги Хорижда мехнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни куллаб-кувватлаш хамда уларнинг хукук ва манфаатларини химоя килиш жамгармаси хисобидан копланди.

Кайтарилган фукаролар бепул махсус тиббий курикдан утказилиб, Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлигининг масъул мутахассислари томонидан ишга жойлашиш, касбга укитиш ва кайта укитиш масалалари буйича ташкиллаштирилган мулокотларида иштирок этди.

Шунингдек, хорижда кийин ахволда колган юртдошларимиз вазияти хисобга олиниб, уларга яшаш жойларига етиб олишлари учун ЭКОИХнинг 1 баравари микдорида пул маблаглари берилди.

Узбекистон Республикаси президентининг “Узбекистон Республикасининг ташки мехнат миграция тизимини янада такомиллаштириш буйича кушимча чора-тадбирлар тугрисида”ги карори хамда 2018 йил сентябрдаги Хукуматлараро комиссиянинг 19-кенгашида Узбекистон ва Россия Федерацияси уртасида эришилган келишувга мувофик, хорижда кийин ахволда колган юртдошларни Узбекистонга кайтариш чора-тадбирлари бошлангандан буён, яъни 2018 йилнинг октябридан 2019 йилнинг июнь ойига кадар жами 920 нафар фукаро Узбекистонга кайтарилди.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари