Главная / Иктисодиёт / Россия Украинанинг эътирозини куриб чикмай Киевга кайтариб берди
Место рекламы

Россия Украинанинг эътирозини куриб чикмай Киевга кайтариб берди

Россия ташки ишлар вазирлиги Украинанинг Россия президенти Владимир Путиннинг Кримга ташрифи юзасидан билдирган эътирозини куриб чикмай Киевга кайтариб берди. Бу хакда вазирлик сайтида маълум килинди.

“Россия ташки ишлар вазирлиги эътироз учун асос йуклиги сабабли бизга келиб тушувчи бу турдаги мурожаатлар каби бу нотани Украина томонига кайтариб берди”, дейилган вазирлик хабарида.

Россия ташки ишлар вазирлигида таъкидланишича, Путин ва Россиянинг бошка расмий шахслари Россия худуди буйлаб уз сафарлари борасида бошка давлатлар билан келишишга мажбур эмас.

Вазирликда, шунингдек, Украинани “Крим ва Севастопол Россияга тегишли эканини хакикат сифатида кабул килишга” чакирилган.

Аввалрок Украина ташки ишлар вазирлиги Путиннинг Кримга ташрифи юзасидан норозилик билдирганди.

Россия президенти 23 декабрда Кримга ташриф буюриб, Крим куприги оркали темир йул катновини расман очиб берганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

8Mkpr6A0c3abXUybgSG19t26-cl-RjiC

Куёш электр панеллари ва сув иситгичлари канчалик тежамкор? — Энергетика вазирлигида пресс тур

20 февраль куни Энергетика вазирлиги томонидан мукобил энергия манбаларидан фойдаланишнинг кулайлик ва афзалликларини жамоатчиликка курсатиш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари