Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Республика буйлаб арзон гушт сотган чорвадорлар дарди
Место рекламы

Республика буйлаб арзон гушт сотган чорвадорлар дарди

Давлат бозор муносабатларига максимал даражада аралашмаслиги керак. Тарих Аргентинадаги гушт инкирозига гувох, бу купчиликка сабок булганди. Узбекистонда гушт махсулотлари, чорвачиликка эътибор кай даражада? Гуштнинг роли турмуш тарзимизда канчалик ахамиятга эга?

Гушт аввало инсон организми учун зарур булган оксил, темир моддаси ва аминокислоталарга бой махсулотдир. Хар бир инсон кунига уртача 200 грамм микдорида гушт истеъмол килиши фойдалидир. Агар гушт нархи кимматлашса ва махсулот танкислиги юзага келса нима булади? Буни хисоблаб куриш хар кимнинг уз тасаввур доирасига боглик. Kun.uz тахририятига келган навбатдаги мурожаат республикадаги юзлаб чорвадор фермерларнинг дарди экан.

sf

«Ким сенга сот деган, ушанга бор»

«Мен Бегзод Бердиев Кашкадарёдаги «Бойкургон пахлавони» фермер хужалиги рахбариман. Биз бир неча йиллардан бери, пойтахтимиздаги бозорларда арзонлаштирилган нархларда гушт сотиб келамиз. Шу кунга кадар Чорсу бозорида арзонлаштирилган нархда 28 минг сумдан гушт сотиб келдим. 2018 йилга кадар 10 тоннагача гушт сотганман. Бундай арзон нархда гушт сотишдан максад – Вазирлар Махкамасининг йигилиш баёнига кура, хар бир килограмм сотилган гушт учун имтиёзли нархда 15 килограмм шелуха, 15 килограмм шрот берилиши керак эди. Биз шунга ишонган холда, 10 тоннагача гушт сотганмиз. Бизнинг асосий фаолиятимиз чорвачиликдир. Шу кунгача бизга берилиши керак махсулотлардан 1 килограмм хам олмадик.

Бу буйича мурожаат килиб «Уздонмахсулот»га хам бордик. Улар:”Сизларга махсулот ажратиб берадиган одамга боринглар”,-деб айтишди. Кейин Вазирлар Махкамасидаги Акмал Тошев деган одамга борсак: «Ким сенларга сот деган булса, ушанга боринглар»,-деб айтди. Ахир, 2018 йил 14 сентябрда Бош вазир тасдиклаган хужжатга кура, бош вазир уринбосари Мирзаев, Молия вазири Жамшид Кучкоров, Ветеринария кумитаси рахбари Норкобилов имзо чеккан деб айтдик. «Уша одамларга боринглар» дейишди-да, бизни хайдаб чикаришди. Охир-окибат чорваларимиз оч колмокда. Шахсан узим 120 миллион сум зарарга кирдим. Менга деярли 400 тонна ем берилиши керак эди», дейди кашкадарёлик чорвадор фермер.

«Мен хам бир неча йиллардан бери гушт сотаман. Туман чорвачилик булимидан топширик беради. Сотган махсулотларимиздан ваъда килинган емларни ололмаймиз. Корамолларимиз колмади, факат куйлар колди. Хозир жуда хам кийналяпмиз. 500дан зиёд куйимиз бор эди, хозир 250та колди. 80дан зиёд молимиз бор эди, колмади. Бизга жуда кийин булиб колди. Дардимизни хеч ким эшитмайди. Чикмаган жойимиз колмади. Хар килограмм гуштимиздан 7 минг сумдан зарар килдик. Сотмайдиган булсак, сотасан дейишади. Булмаса чорвани йук кил дейди. Нимадир килишимиз керакку? Одамларни иш билан таъминлаш керак, оиламни бокишимиз керак. Фермерликни ривожлантирайлик деб канча ишлар килдик. Хамма жой буш колди. Бош прокуратурага, порталга чиксак битта хат билан ёпилиб кетади. Президент нима деяпти? Каранглар эшитинглар деяпти. Гуштнинг нархини сураяпти. Бундай килишса гуштнинг нархи ошиб кетиши маълум-ку?», дейди самаркандлик фермер Баходир Рахимов.

Фермерларнинг сузлари исботини куриш максадида уларнинг худуди томон йулга тушдик. Сафаримиз Тошкент вилоятидаги икки туманга булди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

sU_TDGZBWgihsedpa8HNwU558C8ImZ1c

Тошкент метросидаги электр таъминоти муаммоси сабаблари маълум килинди

Бугун, 27 ноябрь куни Тошкент метросининг «Узбекистон» йуналиши бекатларини электр билан таъминловчи пойтахт электр подстанцияларида …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари