Главная / Сиёсат / Рашид Кодиров качон коррупцион схема хакида хикоя килади?
Место рекламы

Рашид Кодиров качон коррупцион схема хакида хикоя килади?

Бош прокуратура Ахборот хизмати рахбари Хаёт Шамсуддинов собик бош прокурор Рашид Кодиров телевидение оркали качон уз килмишлари хакида чикишига доир маълумотни изохлай олмади.

Эслатиб утамиз, 2018 майида Андижон вилоятига ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев, Кодировнинг узи телевидение оркали коррупция хакида, «яширин схемалар» ва бошкалар хакида хикоя килишини айтган эди.

«Бу саволга жавоб бера олмайман», – деди 30 июлда булиб утган брифингда Хаёт Шамсуддинов.

Узбекистон Президенти Андижон вилоятига ташрифи чогида Рашид Кодиров иши хакида кискача хикоя килган эди.

kk7g3uixxijkk_berg4k_r9ikcvfk1mb

«Мана, Рашид Кодиров гурухи билан камокда утирибди. Миллион-миллион долларларни кайтаряпти. 2-3 ойдан кейин унинг узи телевидение оркали барчани кандай порахур килганини айтиб беради. Хар бир туман прокуроридан 30-40 минг АКШ доллари олган. Хозир у барчасини кайтаряпти. Биргина угли миллиардер. Бошка ташкилотлар рахбарлари хам, МХХ (хозирги ДХХ)нинг 5 собик уринбосарлари хам камокда. Уларнинг хаммаси угри. Кандай булмасин, мен хаммасини жойига куяман.

Уларнинг хаммаси Болтикбуйида уйлар курган. Хатто Амир Темур бунака уйларда яшамаган. Бу кимнинг пуллари – халкники. Шу боисдан хам прокуратурада 70 фоиз ходим алмашди. Мен хаммани кечираман, аммо угри ва хоинларни кечирмайман. Мана шуни халким билиши керак», – деган эди президент.

Эслатиб утамиз, 2019 йил 26 июнь куни жиноят ишлари буйича Тошкент шахар суди Юнусобод туман суди биносида Узбекистон Республикасининг собик бош прокурори Рашид Кодиров ва бошкаларга оид (жами 13 нафар шахс) жиноят иши буйича айблов хукми эълон килинди.

Суд хукми билан, 2000-2015 йилларда Узбекистон Республикасининг бош прокурори лавозимида фаолият курсатиб келган Рашид Кодиров пора беришга далолат килиш, фирибгарлик, соликлар ёки бошка мажбурий туловларни тулашдан буйин товлаш, тергов килишга ва суд ишларини хал этишга аралашиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби хокимият, бошкарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига карши бир катор огир ва ута огир жиноятларни содир килганликда айбли деб топилди.

Суднинг хукми билан айбли деб топилган жиноятлари учун Рашид Кодировга ЖК 50-моддасининг 6-кисми тартибида 10 йил озодликдан махрум килиш ва энг кам ойлик иш хакининг 500 баравари микдорида жарима жазоси тайинланди.

Бундан ташкари, суд огир ва ута огир жиноятлар учун судланган Рашид Кодировни махсус унвон ва давлат мукофотларидан махрум килиш хакида такдимнома киритишга карор килган.

Судланувчилар айбли деб топилган жиноятлари окибатида етказилган моддий зарарлар, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида топширилган пул ва хатланган мол-мулклар хисобидан копланиши белгиланди.

Шунингдек, Суд хукми билан, 2000-2015 йилларда прокуратура ва бошка хукукни мухофаза килувчи идораларда катта лавозимларда ишлаган Мираглам Мирзаев, Жамшид Файзиев, Улугбек Суннатов, Рамазон Пулатов, Азиз Мусашайхов, Улугбек Хуррамов, Юсуф Гоипов, Абдурашид Мирзаев, Мухаббат Мирзаева бир гурух булиб пора олиш, пора беришга далолат килиш, фирибгарлик, соликлар ёки бошка мажбурий туловларни тулашдан буйин товлаш, тергов килишга ва суд ишларини хал этишга аралашиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби хокимият, бошкарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига карши бир катор огир ва ута огир жиноятларни содир килганликда айбли деб топилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

HQ1ZshGXgTfZRBTYD3v-xd-RsCu2Dr08

Узбекистонда ахборот-кутубхона тизими ходимлари куни белгиланади

Олий Мажлис Конунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси булиб утди. Мажлисда “Узбекистон Республикаси ахборот-кутубхона тизими ходимлари кунини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари