Главная / Маданият / Рамазонда кечани бедор утказмок

Рамазонда кечани бедор утказмок

ramazonРамазонда бедор булиб укиладиган намоз «Тарових» деб номланиши хаммага маълум. «Тарових» рохат-истирохат маъносидадир. Чунки мазкур намоз истирохат хисобланади, хар турт ракъатни укиб булгандан кейин истирохат олинади.

Абу Хурайра розияллоху анходан ривоят килинади. «Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам Рамазон кечаларини ибодат ила бедор утказишга таргиб килар, аммо катъий буйрук бермас эдилар. Бас, у Зот: «Ким Рамазонда иймон ва ихлос билан коим булса, утган гунохлари магфират килинур»,– дер эдилар».
Бешовлари ривоят килишган.

Абу Ханифа рахматуллохи алайхидан хазрати Умарнинг килган бу ишлари хакида суралганда: «Тарових суннати муаккададир. Уни Умар узидан чикарган эмас. У бу ишда бидъатчи эмас. Унинг асли бор булгани учун амр килган. Бу хакда Расулуллох соллаллоху алайхи васалламдан ахд булган», деганлар.
Абу Довуд ва Термизий ривоят килишган.

Тарових намози Рамазонда, Хуфтон намозидан кейин Витр намозидан олдин укилади. У йигирма ракаатдан иборатдир. Икки ракаатдан турт раакат укиб булгандан кейин уч марта тарових тасбихини укийди.
Тарових намозини эркаклар жамоат булиб, масжидда укишади. Аёллар эса уйларида узлари имомсиз, жамоатсиз укишади.

Абдуллох розияллоху анхудан ривоят килинади: «Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Аёл кишининг хужрасидаги намози ховлисидаги намозидан, казногидаги намози хужрасидаги намозидан афзалдир» дедилар».
Абу Довуд ривоят килган.

Тарових тасбихи:
Субхана зил мулки вал малакут. Субхана зил ъиззати вал ъазомати вал кудроти вал кибрияйи вал жабарут. Субханал маликил хаййиллази ла янаму вала ямут. Суббухун куддусун роббуна ва роббул малаикати варрух. Ла илаха иллаллоху настагфируллох, нас алукал жанната ва наъузу бика минан-нар.

(Мулк ва салтанатлар Эгаси покдир. Иззат, куч-кудрат, буюклик ва улуглик Эгаси покдир. У ухламайдиган ва улмайдиган, бокий хаёт Эгаси покдир. Бизнинг, фаришталарнинг хамда Рухнинг-Жаброилнинг Робби покдир ва куддусдир. Аллохдан узга илох йук, Аллохга истигфор айтамиз. (Эй Аллох) Сендан жаннатни сураймиз ва дузахдан панох тилаймиз.)

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари