Главная / Маданият / Рамазонда Куръон тиловати ва карамли булиш

Рамазонда Куръон тиловати ва карамли булиш

kuronИбн Аббос розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам яхшилик килишда одамларнинг энг сахийси эдилар. У Зотнинг энг сахий пайтлари эса Рамазонда Жаброил мулокотларига келганда булар эди. Жаброил алайхиссалом Рамазон тамом булгунича хар кеча у Зотнинг хузурларига келар эди. Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам унга Куръонни арз килар (укиб берар) эдилар».

Бошка бир ривоятда:

«Бас, у билан Куръон укишар эди. Шунда качон у Зотга Жаброил алайхиссалом мулокот килса, эсган шамолдан хам сахийрок булиб кетар эдилар», дейилган.

Икки Шайх ривоят килган.

Шарх: Ушбу хадисдан олинадиган фойдалар:

1. Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг энг сахий одам эканлари.

2. Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламнинг Рамазон ойида яна хам сахий булиб кетишлари.

3. Рамазон ойида Жаброил алайхиссалом хар кеча Пайгамбар алайхиссалом хузурларига келиб турганлиги.

4. Хар Рамазонда Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам Куръони каримни Жаброил алайхиссалом хузурларида укиб утказиб олишлари. Шунинг учун хар бир мусулмон киши хам Рамазонда Куръони каримни камида бир марта утказиб олиши лозим.

5. Рамазонда Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам билан Жаброил алайхиссалом Куръон укишлари. Яъни аввал Куръонни Жаброил алайхиссалом укиб бериб, кейин Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам кайтариб укиб беришлари. Демак, Рамазонда устозлардан шу тарзда Куръонни утказиб олишга харакат килмок керак.

6. Рамазон ойида иложи борича сахийлик курсатиб, бева-бечора, етим-есир ва мухтожларга хайр-эхсон килиш.

Зайд ибн Холид ал-Жуханий розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Ким рузадорни ифтор килдирса, Унга унинг ажрича ажр булур. Шу билан бирга, рузадорнинг ажридин хеч бир нарса кам булмас», дедилар».

Термизий ва Ахмад ривоят килганлар.

Шарх: Бу хадиси шарифда рузадор киши учун ифтор емаги бериш улкан савобли иш экани таъкидланмокда. Руза тутган одамга канча савоб берилса, унга ифтор емаги хозирлаган одамга хам шунча савоб берилиши баён килинмокда. Унга рузадорнинг савобидан олиб берилмайди, балки алохида савоб шаклида берилади.

Бу дегани узи руза тутмай, рузадорга ифтор берса, руза тутган урнига утади, дегани эмас. Руза тутиш хар бир инсон учун фарздир. хар ким узи уз рузасини тутиши керак. Бошка хеч нарса бунинг урнини боса олмайди. Рузадорга ифторлик бериш эса хайр-эхсон хисобланади, холос. Буни килган одам шунга яраша савоб олади.

Умму Иммора ал-Ансориййа розияллоху анходан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам унинг олдига кирдилар. У ул Зотга таом такдим килди. У Зот соллаллоху алайхи васаллам:

«(Сен хам) егин», дедилар.

«Мен рузадорман», деди. Шунда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам:

«Качон рузадорнинг олдида таом ейилса, то еб булгунларича (ёки туйгунларича) фаришталар рузадорга салавот айтиб туради», дедилар».

Бошка бир ривоятда:

«Качон рузадорнинг олдида огзи очиклар таом еса фаришталар унга салавот айтурлар», дейилган.

Термизий сахих санад ила ривоят килган.

Шарх: Ушбу хадисда нафл руза хакида суз кетаётгани шубхасиз. Мусулмон инсон нафл руза тутган булса-ю, унинг хузурида огзи очик кишилар таом еса, у эса сабр килиб рузасини давом эттирса, фаришталарнинг салавотига эришар экан. Бу нафл руза тутиб, уни очиб юбормай охиригача етказадиган кишилар учун улкан башоратдир.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари