Главные новости
Главная / Сиёсат / «Рахбарлар бефарк булмаса, вазиятдан чикиб кетамиз» – Президент хокимларни коронавирусга карши огохликка чакирди
Место рекламы

«Рахбарлар бефарк булмаса, вазиятдан чикиб кетамиз» – Президент хокимларни коронавирусга карши огохликка чакирди

19 март куни президент Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемиясининг ахоли турмуши ва иктисодиёт тармокларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига багишланган видеоселектор йигилиши утказди.

«Битта нарсани билишларинг керак: менга таъсир килмайди, менга тегишли эмас экан, деган рахбар, фукаро, тадбиркор, ва умуман оксоколларимиз, ёшларимиз хато килади. Бу нарса хаммамизга боглик. Хаммага таъсир килади.

Агар кимда-ким касаллигини билиб, яшириб, уйда утирса, халкимизга хавф-хатар етказадиган омилга айланади. Бу буйича жиноий жавобгарлик бор.

Энди бу хавф-хатар ташкаридан келиши мумкин эмас – хамма ер ёпилди. Факат ичкаридаги касалланганларни уз вактида аниклаб, профилактика ишларини тугри йулга куйишимиз зарур», – деди давлат рахбари.

Мирзиёев хокимларни коронавирусга карши огохликка чорлади.

«Хар бир хоким битта нарсани билиши керак: бу менинг вилоятимга келмади, бизнинг туманимиз тинч, деб бемалол юришларинг – хиёнат. Такрор-такрор айтаман, барча профилактик ишларни, айтилган чора-тадбирларни хамма уз вактида бажариши керак», – деди президент.

Давлат рахбари уз хонадонларида изоляцияда булиши белгиланган фукароларнинг тартибни бузиши холатларига хам тухталди.

«Кучага чикиши ман этилади. Нега десангиз, у мана шу касалликнинг таркатувчиси булиши мумкин. Ишни марказлашган тарзда ташкил этиш осон, лекин биздаги маълумот буйича, куп жойларда марказлашган жойларда хам ташкарига чикаётганлар бор экан. Бу ман этилади.

Жиплашиб, хаммамиз бир булиб, айтилганларни бажариб, шифокорларнинг тавсияларига риоя килсак, хаммаси жой-жойига тушади», – деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб утамиз, Узбекистонда Инкирозга карши жамгарма тузилиб, унга 10 трлн сум ажратиладиган булди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

O1972Qf8_xtGLnfJd4Ym1pMSXaUfX8st

Самарканд шахрида карантин вактида хам тунги клублар ишлаётгани маълум булди

Коронавирус таркалишининг олдини олиш максадида жорий килинган карантинга карамай, Самарканд шахридаги тунги клублар уз фаолиятини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари