Главная / Жахон / Путин ва Зеленский алокаларни давом эттиришга келишиб олди
Место рекламы

Путин ва Зеленский алокаларни давом эттиришга келишиб олди

Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленский телефон оркали мулокот килишди. Бу хакда Путин матбуот хизматида маълум килинди.

Икки давлат етакчилари 7 сентябрдаги узаро махкумлар алмашишини ижобий бахолашган. Томонлар ушбу акция муносабатларни яхшилаш учун катта ахамиятга эгалигини таъкидлаб утишган.

Шунингдек, президентлар Украинадаги ихтилофни тартибга солишни мухокама килишган. Хусусан, Путин ва Зеленский ут очишни тухтатиш тартибига амал килиш, туташув чизигидан кучлар ва воситаларни боскичма-боскич олиб кетиш мухимлигини кайд килиб утишган.

b_qprsge6uu49xtwjmdx-weiod1_ul7w

Бундан ташкари, “норманд туртлиги” форматидаги навбатдаги учрашув самарали булиши ва эришилган келишувлар, биринчи навбатда, Минск келишувлари бажарилишига ёрдам  бериши учун “туртлик” саммитини утказиш учун тайёргарлик ишини давом эттиришга келишиб олинди.

Икки етакчи алокаларни давом эттиришга келишиб олишди.

7 сентябрда Россия ва Украина уртасида “35 га 35” шаклида махкумларни озод килиш тарихий акцияси булиб утди.

Россия ташки ишлар вазирлигида махкумларнинг озод этилиши икки давлат уртасидаги карама-каршиликдан мулокотга йулдаги биринчи кадам эканлиги айтилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

VYlQ9itCrk7Ju5dc-a-ogbFNti_2is4t

Украинанинг собик президенти: Зеленскийда “парчаланган” Украинани бирлаштиришга имкон бор

Фото: ТАСС Украинанинг собик президенти Виктор Янукович Майдандаги вокеаларнинг 6 йиллиги муносабати билан хамюртларига мурожаат …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари