Главная / Сиёсат / Путин ва Мирзиёев: кизикишлар мутаносиблигими ёки манфаатлар тукнашуви?

Путин ва Мирзиёев: кизикишлар мутаносиблигими ёки манфаатлар тукнашуви?

Мустакиллик йилларида Узбекистон мана шу холатдан чикиб кетиш борасида маълум ишларни амалга оширди. Бир кадар ютукларга эришди. Лекин бир асрдан ортик вакт давомида йулга куйилган иш тартиби ва хамкорлик бор эди-ку? Шунча тажрибадан воз кечиб, хаммасини йукдан бошлаш икки томон учун хам енгилликка олиб келмаслигини йиллар исботлади.

putin

“Россия, Россия, азамат улка! Мен сенинг углингман, эмасман мехмон”, деб ёзган эди, бир пайтлар узбек шоири Хамид Олимжон.

Албатта, бугун бу шиор долзарб эмас. Россия узининг улкан имкониятлари, сархадлари билан ишчи кучига эхтиёж сезаётган, Узбекистон навкирон, “ишлайман”, деб ёнаётган ёшлари билан жахонга чикишга уринаётган бир пайтда бунинг галати эшитилиши табиий. Хаммаси узаро манфаатлар доирасида курилиши лозим. Хеч ким хеч кимга “угил” хам, “ака” хам эмас. Давр бунака “кариндошчилик” ришталарини хазм килолмади.

Факат дустлик… Бирок… Бир пайтлар, мактабда “Хукукшунослик” фани укитиларди. Ушанда “давлатда дуст булмайди, манфаат булади, холос”, деб ургатишган.

Президент Шавкат Мирзиёев Узбекистоннинг ташки сиёсатига манфаатдан ташкари самимийлик, очиклик, бироз туйгу ва хис-хаяжон олиб кирди.

Биламизки, собик СССРда дунёга чикиш марказлаштирилган холда амалга оширилган, нафакат хукукий меъёрлар, балки транспорт, энергетика инфраструктураси хам шунга ихтисослаштирилган эди.

Мустакиллик йилларида Узбекистон мана шу холатдан чикиб кетиш борасида маълум ишларни амалга оширди. Бир кадар ютукларга эришди. Лекин бир асрдан ортик вакт давомида йулга куйилган иш тартиби ва хамкорлик бор эди-ку? Шунча тажрибадан воз кечиб, хаммасини йукдан бошлаш икки томон учун хам енгилликка олиб келмаслигини йиллар исботлади.

Узбекистонда амалга оширилаётган ташки сиёсатнинг очиклик томон кескин бурилиши, дустона алокаларга интилиши, самимийликнинг асосий уринга чикиши ушбу – нача-неча авлодлар томонидан шакллантирилган, йулга йукилган муносабатларни кайта тикланиши, янада мустахкамланишига олиб келмокда.

Рус матбуотида узбекларнинг давлатда хужжатсиз юриши тугрисидаги репортажлар камайиб, уларнинг жасорати хакидаги янгиликлар сони купаяётгани, Узбекистонда рус тилига булган кизикиш, хатто собик совет даридагидан-да кучайгани икки давлат орасидаги миллатлараро дустлик факат сиёсатгагина караб колмаганини курсатади.

Давр келдики, зураки сиёсат билан анча йиллар давомида йулга куйилган тартиблар, алокалар, муносабатларга путур етказилди. Суверенитет ва мустакиллик борасидаги гоялар авж олганда, иктисодий муаммолар халкларни кийнаб куйганда хакикий, умрбокий русча савол пайдо булди: “ким айбдор?” Томонлар айбни бир-биридан кидирди. Таъна-маломатлар хам булди.

Узбеклар бекорга “гина килган кариндошдан умид” дейишмайди: вакт икки давлатнинг узаро муносабатларини йуклик каърига сингиб кетишига йул куймади. Чунки бир-неча авлодлар купдан-куп ришталар, муносабатлар, алокалар даврида, улар асосида тарбия топди, усиб-улгайди.  Муносабатлар факат сиёсат, давлат, иктисод даражасида эмас, балки, оилавий, шахсий даражагача тушган энди.

Энди, ушанда иктисодий муаммоларда узаро муносабатларнинг алокаси булмагани, суверенитет ва мустакиллик дегани барча кариндош-уруг, таниш-билишдан, кадриятлардан воз кечиб юбориш дегани эмаслигини англаб етилганда, вазият тубдан узгарди.

Узбекистонда кайта тикланувчи ва арзон электр энергиясига эхтиёж юкори, шунингдек, етиштирилаётган дехкончилик, богдорчилик махсулотлари учун бозор, энергоресурсларнинг жахон бозорига чикиш имконият зарур. Бунда Россиянинг кумаги аскотиши табиий.

Рус миллатида бир накл бор – “инсон факат нон билан тирик эмас”, дейишади. Узаро хамкорлик факат иктисодий масалаларда, инвестиция, савдо йуналишларида колиб кетмайди. Аслида икки давлатни мустахкам боглаган, иктисодий муносабатлар узилай деб колган чогларда хам мустахкам турган – гуманитар соха булади.

Рус адабиёти, айникса унинг олтин даври – 19 аср адабиёти, рус санъати, хусусан, тасвирий санъати узбекистонликлар учун хар доим маёк булганини тан олиш лозим. Рус тилини олинг. Хали айтилди, унга Узбекистонда эхтиёж кун сайин ортиб бормокда.

Хохлаймизми, йукми, Узбекистон дунёга рус тили оркали чикди ва шу тил оркали купрок дунёдан хабардор булмокда. Шундан Узбекистон хар доим кайсидир маънода Россия манфаатларига хайрихох булган, дунёга унинг карашлари билан боккан.

Колаверса, илм-фан борасидаги хамкорлик, узаро мутахассислар алмашинуви, ёшларни укитиш, тарбиялашдаги шерикчилик, уларни бир-бирлари билан якиндан таништириш (бу хакда президент Шавкат Мирзиёев Москвадаги бир маърузасида таъкидлаб утган эди) бугуннинг мухим масаласи.

Россия Президентининг Узбекистонга ташрифи давомида мана шу каби узаро манфаатли масалалар мухокама этилиши назарда тутилмокда.

Рус тарихчиси Лев Гумилёв Буюк Хитой деворининг курилишига аслида боскинчилик урушлари эмас, балки савдо санкциялари сабаб булган, деганга ухшаш фикрни илгари сурган эди (дарвоке, ушбу тарихчи туркийларнинг тарихдаги урнига юкори бахо беради).

Бугун, жахон иктисодида савдо урушлари авж олиб, рамзий Хитой деворлари барпо этилаётганда азалий шерик давлатларнинг узаро алокаларни янада мустахкамлашга харакат килишлари тахсинга сазовор ва бу муносабатлар икки давлатнинг хар бир фукаросида ижобий кайфият уйготиб, уларнинг хаётига ижобий таъсир курсатиши табиий.

 

Check Also

p7u7Beasvd7DQoPn5HnvWtUq2c_nGKgl

Хасад – куплаб гунохлар манбаи. Рахимберди домла Рахмонов билан сухбат

Инсоният ер юзида истикомат килишни бошлагач содир этилган илк гунох хасаддан булди. Кобил укаси Хобилни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари