Главные новости
Главная / Жахон / «Путиннинг ошпази» АКШ бош прокуроридан Барак Обамага карши жиноий иш кузгатишни талаб килди
Место рекламы

«Путиннинг ошпази» АКШ бош прокуроридан Барак Обамага карши жиноий иш кузгатишни талаб килди

Россиялик тадбиркор, “Путиннинг ошпази” каби маълум булган Евгений Пригожин унга тегишли компанияни таъкиб килганлик учун АКШ бош прокурори Уильям Баррдан АКШнинг собик президенти Барак Обама, АКШ адлия вазирлиги рахбарлари, парламентчилари ва дипломатларига карши жиноий ишлар кузгатишни талаб килди.

Евгений Пригожин (чапда) / Фото: Reuters

Пригожиннинг фикрича, бу шахслар тил бириктириб, узининг ноконуний харакатлари, хужжатлар ва исботларни сохталаштириш йули билан унга тегишли “Конкорд” компаниясини, унинг узини ва Россияни ёмонотлик килиш максадида “Конкорд”га карши жиноий иш кузгатишга муваффак булишган.

16 март куни АКШнинг Колумбия округи суди адлия вазирлиги таклифига кура, судда махсус хизматлар манбалари ва уларнинг ишлаш усуллари хакидаги маълумотлар ошкор булишидан хавотирда “Конкорд менеджмент и консалтинг” компаниясига карши айбловларни бекор килган.

Айблов аризасида “Конкорд” АКШ сайловларга хорижий аралашувни кандай аниклаши ва бартараф этиши хакидаги ахборотни кулга киритиш учун суд тизимидан фойдаланишга харакат килгани айтилган.

АКШ адлия вазирлиги вакили “Конкорд” узини химоя килиш урнига суд жараёнини прокурорлардан АКШга карши ахборот кампаниясини ташкиллаштиришда куллаш мумкин булган махфий ахборотни олиш учун фойдаланганини айтган.

Пригожин суднинг карори унинг компаниясига карши билдирилган барча айбловлар ёлгонлигини англатишини айтган. У компанияси номидан АКШга карши 50 млрд долларлик даъвони илгари суришга ваъда килган.

АКШ адлия вазирлиги 2018 йил февралда 2016 йилги президент сайловларига аралашув буйича учта компания – Интернет-тадкикотлар агентлиги (“троллар фабрикаси” деб хам аталувчи), “Конкорд менеджмент и консалтинг” хамда у билан богланган “Конкорд кейтеринг”га карши айбловлар илгари сурган. Бундан ташкари, яна 13 россияликка нисбатан айблов билдирилган. АКШнинг уша вактдаги махсус прокурори Роберт Мюллер уларни АКШдаги сайловолди кампанияси вактида жамоатчилик фикрига таъсир утказиш учун ижтимоий тармокларда кампаниялар ташкиллаштиришда айблаган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

YPjUL21QG0MIHPyX7CIcjz_vkVRiw67Z

Бишкекда комендантлик соати жорий этилмокда

Киргизистон президентининг фармонига кура, Бишкек, Уш ва Жалолобод шахарлари хамда Уш ва Жалолобод областларининг учта …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари