Главная / Жахон / Путиннинг Медведев бошчилигидаги хукуматни истеъфога кетказиши сабаби маълум килинди
Место рекламы

Путиннинг Медведев бошчилигидаги хукуматни истеъфога кетказиши сабаби маълум килинди

Фото: Reuters

Россия президенти Владимир Путин миллий лойихалар амалга оширилиши коникарсиз холатдалиги сабабли Дмитрий Медведев бошчилигидаги хукуматнинг ишидан норози булган. Бу хакда Forbes нашри уз манбаларига асосланиб хабар берди. 

Вазирлар махкамасига якин манбалардан бирининг маълум килишича, 2019 йил охирида Путин ва Медведев узаро учрашувда лойихаларнинг боришини мухокама килишган. “Путинга хисобот берилганда, миллий лойихалар ва миллий максадлар умуман бошка текисликларда ётгани ва биринчиси иккинчисига эришишга ёрдам бермаслиги маълум булган. Бу эса Путинда салбий муносабат келтириб чикарган”, деб айтган манба.

Таъкидланишича, Медведевни истеъфога чикариш карорини шахсан Путиннинг узи кабул килган. Кремль сайтида хукумат истеъфоси эълон килинишидан бир соат олдин Путин Медведев билан учрашгани хакида хабар эълон килинган. Бирок бу учрашув тафсилотлари маълум килинмаган.

2019 йилда миллий лойихалар конфигурацияси Хисоб палатаси рахбари Алексей Кудрин томонидан танкид килинган. Кудрин Путинга хисоботида миллий лойихаларда “хеч нарса бир-бирига тугри келмаслиги”ни, улар максадларга эришишга имкон бермаслигини айтган. Шунингдек, миллий лойихалар ижроси боришини парламент олий палатаси спикери Валентина Матвиенко хам танкид килиб, уларнинг 15-35 фоизгагина бажарилганини “расвогарчилик” деб атаган.

15 январда Медведев Путин иштирокидаги хукумат йигилишида уз махкамаси истеъфога кетишини эълон килди.

Россиянинг 2024 йилгача мулжалланган миллий лойихалари ижроси учун бевосита хукумат жавобгар хисобланади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

VYlQ9itCrk7Ju5dc-a-ogbFNti_2is4t

Украинанинг собик президенти: Зеленскийда “парчаланган” Украинани бирлаштиришга имкон бор

Фото: ТАСС Украинанинг собик президенти Виктор Янукович Майдандаги вокеаларнинг 6 йиллиги муносабати билан хамюртларига мурожаат …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари