Главные новости
Главная / Сиёсат / Президент согликни саклаш сохасига алокадор янги карор имзолади
Место рекламы

Президент согликни саклаш сохасига алокадор янги карор имзолади

Узбекистон Республикаси президенти “Согликни саклаш сохасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида”ги карорни имзолади. Хужжат матни УзА томонидан келтирилган.

Карор билан согликни саклаш сохасида давлат-хусусий шериклик тугрисидаги низом тасдикланди.

Белгиланишича:

avfvcwdkcl7q1svya994deldfvahmzq7а) согликни саклаш сохасида давлат-хусусий шериклик лойихалари давлат ва хусусий шерик уртасида куйидаги бир ёки бир неча шаклларни бирлаштириш оркали амалга оширилади:

согликни саклаш сохасида жамоат инфратузилмасини лойихалаштириш, куриш, реконструкция килиш, яратиш, жихозлаш, модернизация килиш, молиялаштириш, фойдаланиш ва хизмат курсатиш;

согликни саклаш сохасида товарларни етказиш, ишларни бажариш ва хизматлар курсатиш;

б) Узбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Махкамасининг карорларида назарда тутилган холлардан ташкари хусусий шерикни танлаб олиш тендер асосида ёки тугридан-тугри музокаралар утказиш оркали амалга оширилади;

в) битимнинг амал килиш муддати давлат ва хусусий шерик томонидан белгиланади. Бунда у уч йилдан кам булмаслиги ва 49 йилдан ошмаслиги керак;

г) давлат-хусусий шериклик лойихаларини амалга оширишда хусусий шерикка ажратилган ер участкалари, сотиб олинган тиббий ва бошка ускуналар, шунингдек, улар томонидан курилган объектлар битимнинг амал килиш муддати тугагандан сунг давлат шеригига топширилади.

Узбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Согликни саклаш вазирлиги хамда Тикланиш ва тараккиёт жамгармасининг давлат-хусусий шериклик лойихаларини амалга ошириш доирасида согликни саклаш сохасига инвестиция киритадиган инвесторларни давлат томонидан куллаб-кувватлаш максадида жамгарма маблаглари хисобидан имтиёзли кредитлаш тугрисидаги таклифига розилик берилди.

Жамгарма давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил килинадиган тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустахкамлаш учун Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги “Озик-овкат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида инвестиция лойихаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари тугрисида”ги ПК-2718-сон карорига асосан очилган кредит линияларининг танланмаган маблаглари хисобидан ваколатли тижорат банкларига 10 йил муддатгача, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли даврни уз ичига олган, йиллик фоиз ставкаси 6 ойлик ЛИБОР плюс 2 фоизга тенг, умумий микдори 200 миллион АКШ долларигача булган кредит линияларини очади.

Белгилаб куйилишича, согликни саклаш сохасида давлат-хусусий шериклик лойихаларини амалга ошириш доирасида имтиёзли кредитлаш тижорат банклари томонидан:

факатгина импорт килинадиган замонавий тиббий ускуналар ва инвентарларни сотиб олиш учун – чет эл валютасида киритиладиган инвестиция умумий хажмининг 20 фоизидан куп булмаган микдорда;

3 йиллик имтиёзли даврни уз ичига олган холда, 8 йилгача булган муддатга кайта молиялаштирувчи банкнинг маржаси билан бирга йиллик 1 фоиз микдорида;

инвестор томонидан киритиладиган инвестициялар умумий хажмининг 80 фоизидан кам булмаган микдорида хусусий, шу жумладан, хорижий инвестиция киритиш шарти билан амалга оширилади.

Узбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги, Молия вазирлиги хузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ва Адлия вазирлиги:

Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари хамда республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари билан биргаликда бир ой муддатда ва кейинчалик хар йили давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойихаларни амалга ошириш максадида давлат тиббиёт муассасаларининг ер участкалари, бинолари ёки уларнинг кисмлари ва хоналари, шунингдек, самарасиз фаолият курсатаётган давлат тиббиёт муассасалари хамда согликни саклаш сохасида устувор йуналишга эга булган тиббий ва кушимча хизматлар руйхатини шакллантиради ва улар тугрисидаги маълумотларни тегишли ихтисослашган веб-сайтларга жойлаштиради;

икки ой муддатда илгор халкаро тажрибани инобатга олган холда, согликни саклаш сохасида давлат-хусусий шериклик битимларининг намунавий шаклларини ишлаб чикади ва тасдиклайди;

уч ой муддатда согликни саклаш сохасида, шу жумладан, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари иштирокида амалга ошириладиган бирламчи ахамиятга эга булган давлат-хусусий шериклик лойихаларининг концепциясини ишлаб чикади ва белгиланган тартибда тасдиклайди;

2019 йил 15 августга кадар давлат-хусусий шериклик битимларини тузиш хукукини берувчи тендер эълон килади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

X0dVKf6V4Ha0PreloazESOxNqOWjkUQJ

Оролни йукотиш дахшатлари ва мисли курилмаган саксовулзорлаштириш хакида Борий Алихонов билан сухбат

Орол – 50 йил аввал хам дунёнинг курукликдаги энг йирик туртинчи денгизи эди. Афсуски, денгизнинг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари