Главные новости
Главная / Сиёсат / Президент сайловларни октябрга кучириш хакидаги конунни имзолади
Место рекламы

Президент сайловларни октябрга кучириш хакидаги конунни имзолади

Президент Конституцияга сайловлар санаси билан боглик узгартиришлар киритиш тугрисидаги конунни имзолади. Бу йил 24 октябрда президент сайловлари булиб утади.

Фото: Kun.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 8 феврал куни «Сайлов конунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Узбекистон Республикасининг айрим конун хужжатларига узгартиш ва кушимчалар киритиш тугрисида»ги 670-сонли конунни имзолади.

Конун билан киритилаётган узгартишларга кура, президентликка, парламентга, махаллий кенгашларга сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябр ойи учинчи ун кунлигининг биринчи якшанбасида утказиладиган булди. Бунгача сайловлар декабр ойида утказилар эди.

Сайлов конунчилигига куйидаги бир катор узгартиришлар киритиляпти:

  • миллий экспертлар тавсиялари асосида ишлаб чикилган таклифлари асосида халк депутатлари туман (шахар) Кенгашларига сайлов утказувчи округ сайлов комиссиялари институти тугатилмокда ва уларнинг ваколатлари туман (шахар) сайлов комиссиялари зиммасига юкланмокда;
  • хорижда истикомат килаётган Узбекистон фукароларини дипломатик ваколатхоналарнинг консуллик хисобида булиши ёки булмаслигидан катъи назар сайловчилар руйхатига киритиш тартиби, чет давлатларда сайловчилар яшаётган ёки ишлаётган жойида кучма кутиларда овоз беришнинг хукукий асослари яратилмокда;
  • камокда саклаш ва озодликдан махрум этиш жойларида, харбий кисмларда ташкил этилган сайлов участкаларини кузатувчилар уз ташрифи хакида камида 3 кун олдин хабардор килиш тартиби белгиланмокда.

Шунингдек, Европада Хавфсизлик ва Хамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон хукуклари буйича бюросининг тавсиялари асосида хам бир катор узгартишлар киритилмокда:

  • сайлов комиссияларининг номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишга оид вазифаси чикариб ташланмокда;
  • сайловолди ташвикоти даврида давлат ресурсларидан фойдаланиш такикланмокда;
  • сайлов натижаларини эълон килиш муддатларининг асоссиз чузилишининг олдини олиш максадида сайлов комиссиялари карорлари устидан шикоят муддати 10 кундан 5 кунга кадар кискартирилмокда;
  • сиёсий партияларнинг сайловолди ташвикоти учун ажратилган маблаглардан фойдаланишнинг шаффофлигини таъминлаш максадида улар томонидан сайловдан олдин оралик ва сайловдан сунг якуний молиявий хисоботларни, шунингдек, Хисоб палатасининг партиялар фаолиятини текшириш натижаларини эълон килиш тартиби жорий этилмокда.

Эслатиб утамиз, мазкур Конун Олий Мажлис Конунчилик палатаси томонидан 29 январ куни кабул килинган хамда 5 феврал куни Сенатнинг ун иккинчи ялпи мажлисида маъкулланган эди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

442IB5Q4vPxzNwK4KXx-t8iF45CsJj7w

Бош прокуратура Молия вазири уринбосарининг коррупцияга алокадорлигини текширади

Молия вазири уринбосари Абдумухтор Эргашевнинг коррупциявий ишга алокадорлиги текширилади. Вазир уринбосари укасининг компаниясига банк кредити …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари