Главная / Жамият / Президент карори: Узбекистонда 2021 йилдан янгича мехнат миграцияси тизими жорий килинади
Место рекламы

Президент карори: Узбекистонда 2021 йилдан янгича мехнат миграцияси тизими жорий килинади

2021 йилдан бошлаб Узбекистонда ташкиллаштирилган холда хорижга кетишдан олдин фукаролар мажбурий тартибда касб-хунар ва тилларга укитилиши жорий этилади. Конуний мехнат миграцияси ташкил этилиши учун хорижий давлатлар иш берувчилари билан хамкорликда Узбекистонда махсус марказлар очилади.

Президент Шавкат Мирзиёев «Хавфсиз, тартибли ва конуний мехнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тугрисида»ги карорни имзолади.

Карор билан хавфсиз, тартибли ва конуний мехнат миграцияси тизими жорий килинмокда хамда унинг асосий йуналишлари белгиланмокда.

Жумладан:

  • ташки мехнат миграцияси сохасида халкаро хамкорлик ривожлантирилади, хориждаги ватандошлар ташкилотлари ва узбек диаспоралари билан алокалар мустахкамланади;
  • хорижга ишлашга кетишдан олдин фукаролар касб-хунарга ва хорижий тилларга укитилади, уларга касбий малакани тасдикловчи халкаро сертификатлар берилади;
  • мехнат мигрантлари молиявий ва ижтимоий куллаб-кувватланади, уларнинг хаёти ва соглигини сугурталаш амалиёти кенгайтирилади, улар учун маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади;
  • мехнат миграциясидан кайтиб келган шахслар реинтеграция килинади, шу жумладан, уларнинг бандлиги таъминланади, касбий малакаси оширилади ва тадбиркорлик ташаббуслари рагбатлантирилади.

Ташки мехнат миграцияси агентлиги худудий филиалларининг иши куйидаги тартибда ташкил этилади:

  • хокимлар худудий филиалларга умумий рахбарлик килади хамда уларга юклатилган вазифалар самарали бажарилишини таъминлайди;
  • худудий филиал рахбарлари бир вактнинг узида Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимининг ёрдамчилари хисобланади;
  • хокимликлар махаллий бюджетнинг кушимча манбалари хисобидан худудий филиалларнинг моддий-техника базасини мустахкамлаш хамда фаолиятига малакали мутахассисларни жалб килиш чораларини куради;

Ташки мехнат миграцияси агентлигининг худудий филиалларига куйидаги хукуклар берилмокда:

  • хорижий иш берувчилар ва уларнинг вакиллари билан бевосита келишувлар тузиш хамда тузилган келишувларга асосан фукароларни ишга юбориш;
  • хорижий мамлакатларнинг худудий миграция ва бошка давлат органлари билан алокалар урнатиш ва музокаралар утказиш, хориждаги ватандошлар ташкилотлари билан хамкорлик килиш;
  • хорижий (халкаро) молия институтлари миграция сохасини ривожлантиришга ажратиладиган грантларини жалб килиш.

2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган мехнат миграцияси йули билан хорижга чикиб кетаётган шахсларни ишга юборишдан олдин мажбурий тартибда касб-хунарга укитиш тизими жорий килинмокда.

Буни амалга ошириш учун 13та «Ишга мархамат» мономарказлари, 30та касб-хунарга укитиш марказлари, 11та Тошкент шахри туманларидаги киска муддатли касб-хунарга укитиш курслари хамда 136та махалла ахолисини касб-хунарга укитиш масканларига кушимча равишда куйидагилар:

  • 13та коллеж ва 13та техникумда (жами йиллик куввати 20,2 минг укувчи) мехнат мигрантлари учун киска муддатли (3 ойгача) касб-хунар ва чет тилларига укитиш курслари ташкил этилади;
  • киска муддатли курсларнинг укув дастурлари хорижий йирик иш берувчиларнинг (Россиянинг «НИПИГАЗ» АЖ, «Renaissance Heavy Industries», Б.Т.К ГРУП, Туркиянинг «ANT YAPI»«Tayga Grupp», БААнинг «Tadbeer» ташкилотлари) талабларига мослаштирилади;
  • хорижий йирик иш берувчилар ва хусусий бандлик агентликлари билан алокалар урнатилади хамда киска муддатли курсларда улар учун зарур булган касблар буйича малакали мутахассислар тайёрланади;
  • Мехнат вазирлиги хузуридаги жамгарма маблаглари хисобидан киска муддатли курсларга хориждаги йирик корхоналарнинг малакали мутахассислари ва етакчи таълим муассасаларининг педагог кадрлари жалб килинади.

2021 йил 1 январга кадар куйидагилар ташкил этилади:

  • Япония иш берувчилари билан хамкорликда Тошкент шахридаги «Ишга мархамат» мономарказида «Япон тили ва касбий малака» тест маркази;
  • Россия Федерациясининг Пайвандчилик назорати миллий агентлиги билан хамкорликда Фаргона шахридаги «Ишга мархамат» мономарказида пайвандчилар мактаби;
  • Бирлашган Араб Амирликларининг рекрутинг «Тadbeer» марказлари билан хамкорликда Гулистон шахридаги «Ишга мархамат» мономарказида хизмат сохасида фаолият курсатадиган ишчиларни тайёрлаш укув маркази;
  • Япония ва Бирлашган Араб Амирликлари билан хамкорликда чет тилларига укитиш ва хизмат сохаси буйича касбга тайёрлаш укув марказлари.

2021 йил 1 январдан бошлаб:

  • «Ижтимоий химоя ягона реестри» ахборот тизимида кам таъминланган сифатида руйхатга олинган оила аъзоларига, улар мехнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чикиб кетаётганда микрокарзлар берилади;
  • микрокарзлар хорижда ишга жойлашиш (шу жумладан, йул хакини тулаш ва мехнат фаолиятига рухсат олиш) билан боглик харажатларни коплаш учун 10 млн сумгача микдорда бир йил муддатга берилади;
  • микрокарз фоиз ставкасининг 14 фоизли пунктидан юкори булган кисми, лекин 21 фоиздан ошмаган микдори Бандликка кумаклашиш давлат жамгармаси маблаглари хисобидан компенсация килинади;
  • 2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган холда хорижда мехнат фаолиятини амалга ошириш – узини узи банд килган шахслар шугулланиши мумкин булган фаолият турларига тенглаштирилади хамда ушбу шахсларга узини узи банд килганлар учун белгиланган соликларни тулаш хамда пенсия микдорини хисоблаш тартиби кулланади.

Ташки мехнат миграцияси сохасини янада ривожлантириш максадида:

  • 2021 йил 1 январга кадар Узбекистонда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очилади хамда ушбу ваколатхонада патентни тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматлари курсатилади;
  • 2021 йил 1 январга кадар Ташки мехнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург (90 мингга якин мехнат мигрантлари ишламокда), Новосибирск (200 минг нафар), Самара (100 минг нафар), Уфа (70 минг нафар), Чимкент (100 минг нафар) ва Истанбул (300 минг нафар) шахарларидаги ваколатхоналари очилади;
  • чет давлатларда мураккаб молиявий ахволга тушган ва шахсини тасдикловчи хужжатларсиз, маблагларсиз колган 10 мингга якин фукароларга 446 минг сум (40 долл) бир марталик моддий ёрдам курсатилади хамда ушбу максадларга 4,1 млрд сум маблаг ажратилади;
  • Россия Федерацияси, Козогистон ва Туркия Республикаларида мехнат фаолиятини амалга ошираётган фукароларга хукукий ёрдам курсатиш максадида адвокатлик фирмалари жалб килинади, онлайн платформа яратилади ва Россия Федерацияси худудини доимий хизмат билан камраб оладиган «Call-марказ» ташкил килинади;
  • хорижий мамлакатларда Узбекистон Республикаси фукароларига мунтазам ёрдам курсатиб келаётган шахсларни «фахрий консул» хамда «жамоат маслахатчиси» этиб тайинлаш хамда уларни давлат мукофотлари билан такдирлаш амалиёти жорий килинади;
  • дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари хамда Ташки мехнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари хузурида хориждаги ватандошлар, йирик иш берувчилар хамда Узбекистон Республикаси фукароларига мунтазам равишда ёрдам курсатиб келаётган бошка шахслар иштирокидаги Маслахат кенгашлари ташкил этилади.

2021 йил 1 январдан бошлаб «Ижтимоий химоя ягона реестри» ахборот тизимида кам таъминланган сифатида руйхатга олинган оила аъзоларига, улар хорижда вактинча мехнат фаолиятини амалга ошириб, кайтиб келганда:

  • Бандликка кумаклашиш давлат жамгармаси маблаглари хисобидан ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ижара хакини тулаш, тадбиркорлик асослари ва молиявий саводхонликка укиш, кредит таъминоти сифатида такдим этиладиган сугурта полиси буйича туловларни амалга ошириш учун 2,2 млн сум микдорида субсидия туланади;
  • Тадбиркорлик фаолиятини куллаб-кувватлаш давлат жамгармаси маблаглари хисобидан ажратилган кредитнинг 14 фоиздан юкори булган кисми, лекин 21 фоиздан ошмаган микдори компенсация килинади.

Туман ва шахар сектор рахбарлари, махалла раислари ва мехнат инспекторлари хорижга ишлаш учун кетган фукароларнинг оила аъзоларига моддий ва ижтимоий холатини яхшилаш, зарур тиббий патронаж хизматини курсатиш, ипотека кредитлари асосида уй-жойлар ажратиш, фарзандларининг таълим олишидаги муаммоларини хал килиш, мехнатга лаёкатли аъзоларини иш билан таъминлашга кумаклашади.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш натижасида 2020–2021 йилларда:

  • 70 мингга якин шахслар касб-хунарга ва чет тилларига укитилади;
  • 144 мингдан ортик шахслар ташкиллаштирилган холда хорижга вактинча мехнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилади, шу жумладан Россияга 107 минг нафар, Козогистонга 24 минг нафар, бошка давлатларга 13 минг нафар;
  • 148 мингга якин хориждан кайтиб келган фукароларнинг бандлиги таъминланади;
  • 120 мингга якин мехнат мигрантларининг оила аъзоларига ёрдам курсатилади.
Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

lQzJN6d1M7PhkTbtG-Gz9Z0Z4_kE5y_o_medium-680x385-680x385

Кучли бренднинг йуклиги ва валюта хавфи: Fitch халкаро рейтинг агентлиги UzAuto Motors’нинг заиф жойларини айтди

Fitch Ratings халкаро рейтинг агентлиги биринчи бор UzAuto Motors’нинг узок муддатли хорижий ва миллий валютадаги кредит …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари