Главная / Жамият / Президент карори: Узбекистонда Ёшлар академияси ташкил этилди

Президент карори: Узбекистонда Ёшлар академияси ташкил этилди

Узбекистон Республикаси президенти “Ёшларни илм-фан сохасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини куллаб-кувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида”ги карорни имзолади.

xi1ixjvt4cow-gmadrzvyi3ylhbbz6n0

Узбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва урта махсус таълим вазирлиги хамда Узбекистон ёшлар иттифокининг:

Узбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги хузурида Ёшлар академиясини юридик шахс макомисиз ташкил этиш;

Ёшлар академиясига рахбарликни Узбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг биринчи уринбосарига юклаш;

Ёшлар академиясига узларининг инновацион лойихалари ва гояларига эга иктидорли ёшлар ва талабалар, 40 ёшгача булган олимлар ва тадбиркорлардан ташкил топган жамоаларни танлов асосида кабул килиш тугрисидаги таклифига розилик берилди.

Белгиланишича, Ёшлар академиясининг жамоалари аъзолари Ёшлар академияси аъзолари хисобланади.

Ёшлар академиясининг асосий вазифалари этиб куйидагилар белгиланди:

давлат ва хужалик бошкаруви органлари, илмий-тадкикот ва таълим муассасалари билан хамкорликда ёшларнинг ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салохиятини ошириш;

иктидорли ва ташаббускор ёшлар буйича ягона маълумотлар базасини шакллантириш ва мунтазам янгилаб бориш хамда уларнинг мамлакатнинг етакчи олимлари ва ишбилармонлари билан хамкорлигини таъминлаш;

илмий-тадкикотларни бажариш иштиёкига эга иктидорли ёшларни куллаб-кувватлаш, амалий ва инновацион тадкикотларни олиб боришларига имкон яратиш, янги авлод ёш олимларини тайёрлаш буйича тизимли ишларни амалга ошириш;

ёш олимлар томонидан аник вазифаларни хал этишга, ички ва ташки бозорларда талаб юкори булган илгор технологик ишланмаларни ишлаб чикишга кулай шароитлар яратиш;

илмий-инновацион акселератор ва бизнес-инкубаторларни ташкил этиш асосида ташаббускор ёшларни тадбиркорлик фаолиятига йуналтириш;

ёшларнинг стартап лойихаларини хужалик бошкаруви органлари ва давлат улуши мавжуд корхоналарни изчил ривожлантириш буйича замон талабларига жавоб берадиган, тижоратлаштириш даражаси юкори булган махсулотлар ва хизматларни ишлаб чикаришга йуналтириш;

иктидорли ёшларнинг ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чикариш корхоналарида малака оширишларига кумаклашиш;

халкаро ва махаллий даражада эътироф этилган ташкилотлар, университетлар, илмий марказлар билан якиндан алокалар урнатиш, уларнинг олимлари ва мутахассислари иштирокида махорат дарслари, тренинглар, шунингдек, долзарб илмий-инновацион йуналишлар буйича конференциялар, семинарлар ва танловлар утказиш.

Узбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иктидорли ёшлар билан ишлаш бошкармаси тугатилди ва унинг 5 та штат бирлиги амалдаги молиялаштириш тартиби саклаб колинган холда Узбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тизимига утказилди.

Узбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида вазирликка утказилаётган штат бирликлари хисобидан Иктидорли ёшлар билан ишлаш бошкармаси ташкил этилди ва у Ёшлар академиясининг ишчи органи этиб белгиланди.

Узбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги хузурида Ёшлар академиясининг иктидорли ёшларни куллаб-кувватлаш Жамгармаси юридик шахс макомисиз ташкил этилди.

Узбекистон Республикаси Давлат активларини бошкариш агентлиги, устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортик булган юридик шахслар, шунингдек, устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиги давлат улуши юкори булган корхоналарга тегишли юридик шахсларнинг инновацион фаолиятни куллаб-кувватлаш жамгармалари жами маблагларининг йилига 10 фоизи микдоридаги маблагларини хар йили Жамгармага утказиш тугрисидаги таклифига розилик берилди.

Узбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ёшлар академияси аъзоларининг илмий-ижодий салохиятини руёбга чикариш, куллаб-кувватлаш ва рагбатлантириш максадида 2020 йилнинг 1 апрелига кадар куйидаги платформаларни ташкил этади:

“Гоялар генераторлари” – Ёшлар академиясининг асосий йуналишларига тегишли булган маълум бир муаммонинг ечимига каратилган инновацион гояга эга жамоалар платформаси;

“Стартаплар” – уз гояси ва ушбу гояни амалга оширишга каратилган стартап лойихалари ва уларни амалга ошириш буйича аник режага эга жамоалар платформаси;

“Бизнес вакиллари” – фаолиятида илм-фан ва инновация ютукларини куллаган ва тегишли сохада камида 1 йиллик тажрибага эга булган жамоалар платформаси;

“Булажак академиклар” – юкоридаги платформаларда фаол иштирок этган, мамлакатнинг илм-фан ривожланишига катта хисса кушаётган юкори илмий салохиятга эга олимлар платформаси.

Белгиланишича, Ёшлар академияси фаолияти доирасида мамлакатимиз келажаги учун мухим ахамиятга эга булган сунъий интеллект, кайта тикланувчи энергия манбалари, робототехника ва мехатроника, фармацевтика, биотехнология, дастурлаш, саноат дизайни, 3D моделлаш ва бошка истикболли йуналишларда амалий, инновацион ва стартап лойихалари амалга оширилади.

Ёшлар академияси аъзолари учун замонавий инфратузилмага эга шароитлар яратиш максадида Узбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:

Узбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги хузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази, Илгор технологиялар маркази ва “Яшнобод” инновацион технопаркининг бинолари, лабораториялари, акселератори ва коворкинг марказларини Ёшлар академиясига бепул фойдаланиш учун ажратади;

2020 йил 1 январга кадар Тошкент вилояти хокимлиги билан биргаликда Ёшлар академиясининг аъзоларига дунёнинг етакчи мамлакатлари тажрибаси асосида Тошкент вилояти Нурафшон шахрида барпо этилаётган “аклли шахар” худудида замонавий инфратузилмага эга кичик ва ихчам “Science Park” (Сайнспарк) ташкил этиш буйича таклифларни Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига киритади.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари