Главные новости
Главная / Жахон / Президент фармони: Ижтимоий нафака олувчи оилалар сони оширилади
Место рекламы

Президент фармони: Ижтимоий нафака олувчи оилалар сони оширилади

Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Коронавирус пандемияси ва глобал инкирозли ходисаларнинг иктисодиёт тармокларига салбий таъсирини юмшатиш буйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тугрисида»ги фармонни имзолади.

Фармонда белгиланишича:

  • Коронавирус инфекцияси билан касалланганлиги ёки касаллик юктирганликда гумонланиб карантинга жойлаштирилган ота-оналарга (уларнинг урнини босадиган шахсларга, васийларга оталикка олганларга), шунингдек уларнинг 14 ёшга тулмаган фарзандига караётган шахсларга уртача иш хакининг 100 фоизи микдорида вактинча мехнатга кобилиятсизлик нафакаси туланади;
  • Коронавирус инфекциясини юктирган ёки карантинга жойлаштирилган фарзанднинг хамда 14 ёшга тулмаган боланинг ота-онаси (унинг урнини босувчи шахс, васий, оталикка олувчи) булган ходим билан мехнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор килиш такикланади.

Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги:

  • 2020 йил 1 апрелдан 14 ёшгача булган фарзандлари бор ижтимоий нафака олувчи оилалар сонини 10 фоизга ошириш, болани икки ёшга тулгунга кадар бокиш ва моддий ёрдам бериш буйича чоралар куради;
  • Согликни саклаш вазирлиги билан биргаликда тиббий, санитария-эпидемиология ва бошка ходимларга коронавирус инфекциясининг таркалишига карши курашиш тадбирларида иштирок этганликлари учун ойлик маошининг 6 фоизи микдорида кунлик кушимча тулов жорий этади;
  • давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва фаолияти тухтатилган мактабгача, умумий урта, урта махсус ва олий таълим, спорт ва маданият муассасалари ходимларига иш хакининг уз вактида туланишини таъминлайди;
  • Согликни саклаш вазирлиги билан биргаликда бир хафта ичида ахолига вактинча мехнатга кобилиятсизлик тугрисидаги хужжатларни беришнинг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш чораларини куради.

Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги бир хафта ичида куйидагилар кузда тутилган тартибни ишлаб чикади:

  • мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари фаолияти тухтаб турган даврда тарбияланувчилар ва бошлангич синф укувчиларининг ота-оналарига ёки уларнинг урнини босувчи шахсларга йиллик мехнат таътилидан фойдаланишнинг йиллик режасидан катъи назар йиллик мехнат таътили (олти ойдан кам ишлаганларга хам) такдим этилади;
  • карантин чоралари даврида иш берувчилар ходимларни, айникса хомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган ва сурункали касалликларга чалинган шахсларни уларнинг розилиги билан масофадан ишлашга, мослашувчан иш жадвали ёки уйдан туриб ишлашга утказишлари мумкин.
Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

vkxxL0w4nRaiCGKB_MD-CEDnn8LS_TtE

АКШда коронавирусдан даволаниш неча пулга тушиши маълум килинди

Сунгги маълумотларга кура, АКШда коронавирусга чалинганлар сони 278 мингдан ошиб кетган булиб, уларнинг сони Нью-Йорк …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари