Главные новости
Главная / Сиёсат / Президент Рамазон хайити муносабати билан 258 кишини афв этди
Место рекламы

Президент Рамазон хайити муносабати билан 258 кишини афв этди

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон байрами арафасида жазо утаётган, килмишига пушаймон булган ва тузалиш йулига утган 258 нафар фукарони афв этиш тугрисидаги фармонни имзолади.

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон хайитини нишонлаш арафасида халкимизга хос мехр-окибат, эзгулик, хайр-саховат каби олижаноб фазилатларнинг ёркин ифодаси сифатида «Жазо муддатини утаётган, килмишига чин кунгилдан пушаймон булган ва тузалиш йулига катъий утган бир гурух шахсларни афв этиш тугрисида»ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофик, Узбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо утаётган хамда килмишига чин кунгилдан пушаймон булган ва тузалиш йулига катъий утган 258 нафар фукаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 16 нафари асосий жазодан озод этилади, 101 нафари жазони уташдан муддатидан илгари шартли озод килинади, 24 нафарининг озодликдан махрум этиш жазоси енгилрок жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 117 нафар шахсларга тайинланган озодликдан махрум этиш жазосининг муддатлари кискартирилди.

Афв этилганларнинг 7 нафари 60 ёшдан ошган эркаклар, 1 нафари аёл, 7 нафари чет давлат фукаролари, 164 нафари такикланган ташкилотлар иштирокчиларидир.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва якинлари багрига кайтариш, ижтимоий хаётга мослашиб, фойдали мехнат билан шугулланишлари, соглом турмуш тарзини йулга куйиб, жамиятда муносиб урин топишлари учун уларга кумак бериш буйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириклар берилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

zz1_wFo0bS6eKPJobO8JZ1dVdUsg3Ol5

Кайси сохаларда миллионерга айланиш осон эканлиги маълум булди

Маълумот берилишича, бойлиги 5 млн доллардан ортик булган тадбиркорларнинг аксарияти (30 фоизга якини) уз маблагларини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари