Главная / Жамият / Президент ташрифидан сунг Сурхондарёда маиший чикиндиларни кайта ишлаш заводи очилди

Президент ташрифидан сунг Сурхондарёда маиший чикиндиларни кайта ишлаш заводи очилди

korgarlarСурхондарё вилояти Ангор туманидаги Bio Texno Eco масъулияти чекланган жамиятига карашли маиший чикиндиларни саралаш ва кайта ишлаш заводининг очилиш маросими булиб утди. Бу хакда УзА хабар бермокда.

Президентнинг 2017 йил 21 апрелдаги «Экология ва атроф-мухитни мухофаза килиш сохасида давлат бошкаруви тизимини такомиллаштириш тугрисида»ги фармони хамда «2017—2021 йилларда маиший чикиндилар билан боглик ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида»ги карори ижроси доирасида ташкил этилган мазкур корхона маиший чикиндиларни йигиш, саралаш, кайта ишлаш ва улардан тайёр махсулот ишлаб чикаришга ихтисослашган.

Мутахассисларнинг фикрича, вилоятда бундай корхона ишга туширилгани теварак-атрофда экологик тозаликни саклашга, турли юкумли касалликларнинг олдини олишга хизмат килади.

Каттакум махалласининг чул худудида кад ростлаган замонавий корхонани бунёд этиш ва махсус чикинди ташиш транспортларини харид килиш учун 8 миллион доллардан зиёд маблаг сарфланди.

– Президентимиз жорий йил 19—20 январь кунлари вилоятимизга ташрифи чогида фаолиятимиз билан якиндан танишди, – дейди корхона рахбари И.Бокижонов. – Айникса, лойихамизни куллаб-кувватлаб, солик туловларида имтиёз куллаш юзасидан мутасаддиларга берган топшириклари, бу ишни янада ривожлантириш буйича маслахатлари бизни рухлантириб юборди. Мазкур корхонада Термиз шахри, Ангор ва Термиз туманларидаги маиший чикиндиларни йигиб, саралаш хамда кайта ишлашни ташкил этаётган эдик. Давлатимиз рахбари билан учрашгандан сунг Денов туманида хам шундай корхона барпо этишни режалаштириб олдик. Айни пайтда бизда чикинди ташийдиган 50 дан ортик автотранспорт воситаси мавжуд. Энди махаллалардаги чикиндиларни ташишга мулжалланган мототранспорт воситалари хам харид килмокчимиз.

Хориж технологияси билан жихозланган корхона йилига 182 минг тоннадан ортик чикиндини саралаб, кайта ишлайди. Бу ерда шишадан мозаика ва плиткалар, фойдаланилган пластмассадан полиэтилен кувурлар, ёгоч чикиндиларидан брикет, когоз чикиндисидан картон ва кайта ишланган когоз, озик-овкат чикиндисидан биогаз ва биогумус ишлаб чикарилади. Биогумус шу ернинг узида барпо этиладиган мевали богни туйинтириш учун ишлатилади.

Янги корхона ишга тушиши билан 152 кишининг бандлиги таъминланди. Уларнинг 60 дан зиёди Каттакум махалласи ёшларидир.

Тадбир доирасида кам таъминланган оилаларнинг уч нафар фарзанди номига очилган, хар бирига тижорат банкида 500 минг сумдан маблаг куйилган омонат дафтарчалари топширилди. Мехмонлар учун дастурхон ёзилиб, ош тортилди.

Замонавий корхона тула кувват билан иш бошлагач, 250 кишининг бандлиги таъминланади. Келгусида эса турт минг ишчи урни яратиш режалаштирилган.

Тадбирда Сурхондарё вилояти хокими Э.Турдимов сузга чикди.

Check Also

2826413_1000

Кишда лабларингизни куритадиган 5 та хато

Кишда курук ва ёрилиб кетган лаблар хам ёмон куринишга, хам огрикка сабаб булади. Дудоклар курукликка …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари