Главная / Сиёсат / Пойтахт чоррахаларида «хаммага тухташ» коидаси жорий килинмокда

Пойтахт чоррахаларида «хаммага тухташ» коидаси жорий килинмокда

13 апрель куни, Тошкент шахар ИИББда утказилган брифингда бошкарма бошлиги уринбосари Азизхон Умархонов йул харакати коидаларига киритилаётган узгаришларга оид янгиликлар буйича маълумотлар берди.

Хозирги кунда пойтахтнинг юздан ортик чоррахаларида “хаммага тухташ” (“всем стоп”) коидаси жорий килиниши йулга куйилган. Бунинг мазмуни шуки хар турт томондаги светофорлар 3 сония атрофида кизил чирокни курсатиб туради ва шундан кейингина навбати билан аввал сарик, кейин яшилга ута бошлайди. Бу коиданинг узига хос жихати шундаки, энг куп ЙТХ холатлари айнан чоррахаларда, светофорга амал килмаслик ёки шошилиш туфайли юз беради. “Хаммага тухташ” коидаси айнан шундай холатларнинг олдини олиш, харакат хавфсизлиги буйича тула-тукис ишонч хосил килгандан кейингина харакатланишга каратилган.

Полковник Азизхон Умархоновнинг билдиришича, хозирги кунда Халк таълими бошкармаси билан хамкорликда мактаблар директорларининг маънавият буйича уринбосарларига мактабга ёндош йулларда болалар учун харакат хавфсизлигини таъминлаш буйича йул посбони масъулияти юкланиши мухокама килинмокда.

Шунингдек, пойтахтда харакат хавфсизлигини таъминлаш максадида ташвикот олиб борувчи еттита электрон табло узлуксиз ишлаши йулга куйилган.

Бундан олдин, инспекторнинг боди-камераси онлайн кузатилиши мумкин экани хабар килинганди.

Check Also

p7u7Beasvd7DQoPn5HnvWtUq2c_nGKgl

Хасад – куплаб гунохлар манбаи. Рахимберди домла Рахмонов билан сухбат

Инсоният ер юзида истикомат килишни бошлагач содир этилган илк гунох хасаддан булди. Кобил укаси Хобилни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари