Главные новости
Главная / Жамият / «План»ни тулдириш учун хар куни 5тадан маъмурий баённома тузишга топширик берган подполковникка нисбатан хизмат текшируви белгиланди
Место рекламы

«План»ни тулдириш учун хар куни 5тадан маъмурий баённома тузишга топширик берган подполковникка нисбатан хизмат текшируви белгиланди

Интернетда Олмазор тумани ИИО ФМБ хукукбузарликлар профилактикаси булими катта инспектори, подполковник Фаррух Холовнинг туман ИИО ФМБ профилактика инспекторларига ички ишлар органлари шахсий таркибидан иш натижаларини оширишни талаб килиб йуллаган мурожаати аудиоёзуви таркалди.

Тошкент шахар ИИББнинг маълум килишича, профилактика инспектори олдида хукукбузарликларни аниклаш ва олдини олиш, коидабузарларга нисбатан конуний чора куриш вазифаси туради. Майда безорилик, маиший жанжаллар каби хукукбузарликларнинг олдини олишга каратилган ахоли орасидаги профилактик ишлар мунтазам равишда олиб борилиши зарур, шунингдек кучли таъсир килувчи ва психотроп препаратлар, гиёхвандлик моддаларининг ноконуний савдоси билан боглик жиноятларга карши уз вактида чора куриш зарур. Бу каби хукукбузарлик ва жиноятлар аникланган такдирда профилактика инспектори конуний чора куриши, конунбузарлик фактини яширмасдан, холатни конуний расмийлаштириши зарур.

“Натижа” сузидан мурод – профилактика инспекторларининг иш сифатидир. Бунинг курсаткичи эса ахолининг хукукий саводхонлигининг ошиши, жиноят ва хукукбузарликлар сонининг пасайишида ифода топиб, курилган чораларнинг самарасидан дарак беради.

Режага тухталсак. “Режа” сузини расмийлаштирилган баённомалар сони деб тушуниш нотугридир. Хар кандай фаолиятда иш режаси зарур булади. Профилактика инспекторларининг иш режаси деганда ахоли билан, фукароларнинг алохида тоифаси билан ишлаш режаси назарда тутилиб, мазкур режа ишониб топширилган махалла худудидаги криминоген холатдан келиб чиккан холда мувофиклаштирилади”, – дейилади маълумотда.

Шахсий таркибга вазифаларнинг нотугри етказилиши муносабати билан, рахбар булмаган ва шахсий таркиб олдига вазифа куйиш ваколатига эга булмаган Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимига нисбатан хизмат текшируви белгиланди.

Эслатиб утамиз, овозли хабарда Холов Олмазор тумани фукароларга нисбатан маъмурий баённома тузишда жуда кам курсаткичга эгалиги, натижада бу юкори турувчи рахбарларни каноатлантирмаётгани, туман рахбарлари шахар микёсида утказилаётган йигилишда бунинг учун каттик гап эшитишаётганини таъкидлаган.

Подполковник ушбу камчиликни зудлик билан бартараф этиш учун бугундан бошлаб хар бир профилактика инспектори фукароларга нисбатан турли моддалар буйича 5тадан маъмурий баённома тузиш буйича топширик берган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Шайхонтохурдаги айрим манзилларда газ таъминоти учирилади

Шайхонтохур тумани “Ипакчи” кучасида газ сизиб чикиш холати аникланди. Бугун, 3 август куни, соат 15:20ларда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари