Главные новости
Главная / Сиёсат / Парламентга сайланган депутатлар руйхати эълон килинди, амалдаги депутатларнинг 36 нафари кайта сайланган
Место рекламы

Парламентга сайланган депутатлар руйхати эълон килинди, амалдаги депутатларнинг 36 нафари кайта сайланган

Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутатлари руйхатга олинди.

Марказий сайлов комиссиясининг 25 декабрь кунги мажлисида Узбекистон Республикаси Сайлов кодексига мувофик, парламент куйи палатасига сайлов якунлари куриб чикилди ва 125та сайлов округида сайланган депутатлар руйхатга олинди.

Жумладан:

  • УзЛиДеП – 42 нафар;
  • «Миллий тикланиш» – 34 нафар;
  • «Адолат» – 20 нафар;
  • ХДП – 18 нафар;
  • Экопартия – 11 нафар.

Блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг аниклик киритишича, жорий йилда 43 нафар амалдаги депутат номзоди кайта куйилганди. Шулардан 36 нафари (83 фоизи) кайта сайланди.

5 нафари такрорий овоз беришга колган (шундан 2 нафари техник хатолик учун). Такрорий овоз беришга колган амалдаги депутатлар:

  1. Акрамова Зулайхо — 33-Дустлик округи (ХДП)
  2. Кодиров Алишер — 36-Пахтакор округи («Миллий тикланиш»)
  3. Шадмонов Адхам — 56-Регистон округи (УзЛиДеП)
  4. Пардаев Азамат — 67-Паст Даргом округи («Миллий тикланиш»)
  5. Хужаева Мавлуда — 102-Яйпан округи (УзЛиДеП)

Амалдаги депутатларнинг факат 2 нафари кайта сайлана олмаган. Таккослаш учун, 2014 йилда 26 нафар амалдаги депутатнинг 25 нафари кайта сайланганди.

Халкаро матбуот маркази томонидан парламентга сайланган 125 нафар депутат руйхати эълон килинди:

25та сайлов округларида такрорий овоз бериш 2020 йил 5 январь – якшанба куни утказилади.

Такрорий овоз бериш буладиган 25та сайлов округлари:

8-Акмангит
9-Андижон
32-Жиззах
33-Дустлик
35-Галлаорол
36-Пахтакор
37-Шароф Рашидов
44-Сардоба
49-Уйчи
56-Регистон
57-Сугдиёна
67-Паст Даргом
76-Шеробод
83-Олтинсой
87-Ангрен
89-Бука
102-Яйпан
104-Учкуприк
106-Багдод
117-Урганч
133-Шахрисабз
134-Яккабог
135-Гузор
148-Кукча
150-Шайхонтохур

«Марказий сайлов комиссиясига такдим этилган Олий Мажлис Конунчилик палатасига утказувчи сайлов округлари буйича сайлов натижаларини аниклашга доир барча баённомалар урганиб ва тахлил килиб чикилганида, айрим сайлов округлари буйича овозларни хисоблаш жараёнида округ сайлов комиссиялари томонидан хато ва камчиликларга йул куйилгани аникланди. Камчиликлар Сайлов кодексининг 95-моддасида курсатилган бандлар буйича сайлов натижаларини аниклаш ва хисоблаш билан боглик булиб, сайловчиларнинг овозлари сони узгармаган. Камчиликлар Марказий сайлов комиссияси томонидан Сайлов кодексида белгиланган тартибда бартараф этилди.

Шулардан келиб чикиб, Марказий сайлов комиссияси Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатасига сайлов утказувчи 25та сайлов округларида такрорий овоз беришни 2020 йил 5 январь – якшанба куни утказишга карор килди.

Сайлов кодексига кура, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан купининг овозини, яъни 50 фоиздан ортик овоз олган номзод депутат этиб сайланган, деб хисобланади. Такрорий овоз беришда сайловчиларнинг иштирок этиши фоизи хисобга олинмайди», дейилади Марказий сайлов комиссияси матбуот маркази хабарида.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

sH9gMdcxlM8SolgXBasZOnq4FWvwLsM

Харбий хизматга чакириш тартибини такомиллаштириш тугрисидаги карор имзоланди

Узбекистон Президенти 6 март, жума куни, «Узбекистон Республикаси фукароларини харбий хизматга чакириш тартибини янада такомиллаштириш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари