Главная / Жахон / Парижда 2024 йилги Олимпиада логотипи такдим килинди
Место рекламы

Парижда 2024 йилги Олимпиада логотипи такдим килинди

Парижда 2024 йилги ёзги Олимпиаданинг логотипи такдимоти булиб утди. У узида учта рамз – медаль, Олимпия машъаласи ва энг танилувчи француз аёли сиймосини узида бирлаштирган.

yeizst9cncjiuhscvcdsvma3jcxcjhbk

Бир карашда логотип ок рангдаги аланга тасвирига эга думалок олтин медални ифодалайди. Бирок бошкача талкинда унда аёлнинг юзи ва малла сочларини куриш мумкин. Бу сиймо Франциянинг рамзларидан бири ва  “Озодлик, Тенглик, Биродарлик” миллий шиорининг тимсоли хисобланган Марианнанинг юзидир.

“Медаль, олов, Марианна. Париждаги 2024 йилги Олимпиада ва Паралимпиаданинг янги юзи”, деб маълум килинган Олимпиада ташкилий кумитасида.

“Медаллардан энг чиройлисининг шакли ва рангига эга логотип спортнинг бош кадриятларидан бири – мукаммалликка интилишни ифодалайди. Олимпия ва Паралимпия машъаласи хамиша узига хос хотираларни эслатади. Аланга бизни орзу килишга, Олимпия ва Паралимпия уйинларини ташкиллаштиришнинг янги усулларини излашга чорлайди. Ва нихоят, Марианна. Эмблема бутун дунёга машхур француз миллий рамзи булган аёлга хурмат бажо келтиришдир”, дейилган Халкаро Олимпия кумитаси сайтида.

Тарихда биринчи марта Олимпия ва Паралимпия уйинларининг эмблемаси бир хил булади.

2024 йилги Олимпиада Парижда 26 июлдан 11 августгача, Паралимпиада эса 28 августдан 8 сентябргача булиб утади.

Paris 2024

@Paris2024

Je suis le nouvel emblème de

Embedded video

Paris 2024

@Paris2024

I am the new emblem of

Embedded video

5,384 people are talking about this
Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

unzTkiROoH2aQEcGaJlfoY4baWqZJ6Xp

Kun.uz мухбири ким? — сохта мухбирларга дуч келиб колмаслик учун эътибор берилиши керак булган жихатлар

Kun.uz интернет нашри тобора оммалашиб, кундан-кунга халк эътиборини козониб бормокда. Сайтимизда аллакачон унлаб тажрибали ва …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари