Главные новости
Главная / Жамият / Пандемия шароитида ахолини тиббий ёрдам билан камраб олиш микёсини янада ошириш чора-тадбирлари мухокама килинди
Место рекламы

Пандемия шароитида ахолини тиббий ёрдам билан камраб олиш микёсини янада ошириш чора-тадбирлари мухокама килинди

Президент Шавкат Мирзиёев 27 июль куни Тошкент шахрида коронавирус пандемиясига карши курашиш, бу борадаги ишларнинг самарадорлигини, ахолига сифатли ва уз вактида тиббий ёрдам курсатиш камровини ошириш буйича олиб борилаётган саъй-харакатлар хисоботини тинглади.

«Давлат рахбари эпидемиологик холатни жиддий назоратга олиб, деярли хар бир йигилишда бу масалага тухталиб утмокда. Жумладан, 15 июль куни булиб утган видеоселектор йигилишида Тошкент шахри ва Тошкент вилоятидаги эпидемиологик вазиятни жиловлашдаги ишлар жиддий танкид килиниб, касалларни уз вактида ва тугри даволаш учун шароит яратиш буйича топшириклар берилган эди.

Хусусан, пойтахтимизда киска вактда кенг куламли ташкилий ишлар амалга оширилилди. Юнусобод туманидаги «Узэкспомарказ» павильонида, гимнастика саройида, «Ёшлик» спорт мажмуаси ва бошка биноларда коронавирусга гумон килинганларга ташхис куйиш, заруратга кура даволаш учун шароит яратилмокда. Улар пандемия талаблари асосида жихозланиб, зарур тиббий ускуналар билан таъминланмокда.

Касалликка чалинганлар ва айни кунларда пневмониядан азият чекаётганларга амалий ёрдам тарикасида 10та махсус поликлиника ташкил этилди. Уларнинг фаолияти туну кун йулга куйилган булиб, фукаролар бу ерга мурожаат килиш оркали малакали тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятига эга булмокда», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Презентация шаклидаги мухокамада Узбекистон Республикаси Бош вазири, марказий муассасалар, вазирлик ва идоралар рахбарлари, мамлакатда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлашга жалб этилган бошка ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Давлат рахбари пандемия шароитида согликни саклаш миллий тизимини куллаб-кувватлаш, жумладан, пойтахтдаги спорт мажмуалари негизида ташкил этилаётган таксимлаш марказлари ва янги клиникаларни тиббий ходимлар билан таъминлаш, коронавирус билан хасталанган шахсларни самарали даволашга мамлакатимиз харбийлари, харбий-тиббий муассасаларнинг хизматчилари ва тиббиёт мутахассисларини жалб килиш мухимлигига алохида эътибор каратди.

Жалб килинаётган тиббиёт ходимларининг сменадаги мехнатига хар куни, уз вактида хак тулаш, уларни зарур якка тартибдаги химоя воситалари, озик-овкат ва ёток билан таъминлаш зарурлиги кайд этилди.

Мухокама якунида мутасадди тузилмалар рахбарларига бу борадаги ишларни ташкил этиш буйича аник топширик ва курсатмалар берилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Шайхонтохурдаги айрим манзилларда газ таъминоти учирилади

Шайхонтохур тумани “Ипакчи” кучасида газ сизиб чикиш холати аникланди. Бугун, 3 август куни, соат 15:20ларда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари