Главная / Маданият / Пайгамбарларга иймон келтириш

Пайгамбарларга иймон келтириш

paygambarАнбиё ва расулларга иймон

Бизларга Аллох таоло Уз китобида номларини зикр килган пайгамбарларга иймон келтириш вожибдир. Аллох таоло исмларини ва ададларини факат Узи биладиган набий ва расулларни юборганига хам иймон келтирмогимиз вожибдир.

Аллохнинг пайгамбарларига иймон келтириш гоятда пурхикмат ишдир. Аллох таоло инсонлар ичидан Узига пайгамбар танлаб олишининг узи, инсоният учун улкан шарафдир. Одам Атодан бошлаб, Мухаммад соллаллоху алайхи васалламгача булган пайгамбарлар силсиласи эса, инсониятнинг шараф силсиласидир.

Пайгамбар алайхимуссаломлар инсоният учун шону шараф, фахр булган шахслардир. Улар Роббил оламиннинг курсатмаларини одамларга етказиб берган шахслардир. Уларнинг хаммалари бир Аллохнинг бандалари, бир Аллохнинг пайгамбарларидир. Улар бир–бирлари билан биродардирлар. Улар бир-бирларини тулдириб, бир-бирларини тасдиклаб келганлар. Улар оркали инсониятнинг асли бир экани, бир Аллохга сигингани, бир динга амал килгани тушунилади. Шунинг учун хам, Исломда уларнинг орасини фаркламай, хаммаларига бирдек иймон келтириш фарздир. Пайгамбар алайхимуссаломлардан бирорталарини инкор килган кимса, гуёки, хамма пайгамбарларни инкор килган каби кофир булади.

Пайгамбар алайхимуссаломларнинг хар бирлари яхшилик, фазилат бобида инсоният учун урнак ва намунадирлар. Уларнинг хар бири–хидоят маёгидир. Уларнинг охиргиси Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам киёматгача хаммага урнакдирлар. Инсоният бугунги кунда пайгамбарлардан урнак олишга ута мухтож бир холга келгандир. Бунинг учун уларнинг эхтиромини урнига куйиш, улар хакида Ислом курсатгандек иймон келтириш лозим. Чунки Исломдан бошка дин ва мафкураларда бу нарса йук.

Аллох таоло юборган биринчи набий Одам алайхиссаломдир. Анбиёларнинг энг охиргиси Мухаммад соллаллоху алайхи васалламдирлар. Аллох таоло Куръони Каримда йигирма беш пайгамбарни зикр килган. Ана ушаларнинг пайгамбарлигига батафсил эътикод килмогимиз вожибдир. Яъни, мусулмон кишидан мазкур набийларнинг бирорталари хакида суралиб колса, у зотни танимаслиги ёки пайгамбарлигини билмаслиги жоиз эмас.

Шунингдек, бизларга пайгамбар алайхимуссаломлар барчалари Аллохнинг пайгамбарларига юкланган вазифаларни халойикка етказганлари, бу ишда камчиликка йул куймаганларига иймон келтиришимиз вожиб.

Аллохнинг Пайгамбарларига иймон келтириш хам Аллохнинг Узига булган иймондан келиб чикадиган иймондир. Пайгамбарларга иймон келтиришга Аллохнинг Узи буюрган. Аллохга ишонган одам Унинг Пайгамбарларига хам ишониши керак.

Куръони Каримда номлари зикр килинган Пайгамбарлар куйидагилар:

  1. Одам алайхиссалом.
  2. Идрис алайхиссалом.
  3. Нух алайхиссалом.
  4. Худ алайхиссалом.
  5. Солих алайхиссалом.
  6. Иброхим алайхиссалом.
  7. Лут алайхиссалом.
  8. Исмоил алайхиссалом.
  9. Исхок алайхиссалом.
  10. Яъкуб алайхиссалом.
  11. Юсуф алайхиссалом.
  12. Айюб алайхиссалом.
  13. Шуайб алайхиссалом.
  14. Мусо алайхиссалом.
  15. Хорун алайхиссалом.
  16. Юнус алайхиссалом.
  17. Довуд алайхиссалом.
  18. Сулаймон алайхиссалом.
  19. Илёс алайхиссалом.
  20. Ал-Ясаъ алайхиссалом.
  21. Закариё алайхиссалом.
  22. Яхъё алайхиссалом.
  23. Зул-Кифл алайхиссалом.
  24. Ийсо алайхиссалом.
  25. Мухаммад алайхиссалом.

Куръони Каримда зикрлари келган пайгамбар алайхимуссаломлардан бирортасини инкор килган одамнинг мусулмонлиги колмайди.

Шу билан бирга, номлари ва киссалари Куръони Каримда зикр килинмаган анбиёлар хам борлигини Куръони Каримнинг узида таъкидланади.

Аллох таоло Куръони Каримда айтади: «Ва бир пайгамбарлар хакида сенга олдин кисса айтиб бердик ва бир пайгамбарлар хакида кисса айтмадик» (Нисо:164).

«Батахкик, Биз сендан олдин пайгамбарлар юбордик. Улардан сенга кисса килиб берганимиз бор ва улардан сенга кисса килиб бермаганимиз бор» (Гофур: 78).

Куръони Каримда номлари зикр килинмаган Пайгамбарлар хакидаги энг ишончли маълумот Ибн Мурдавайхи Абу Зарр ал-Гифорий розияллоху анхудан килган ривоятда келган, у киши айтадиларки: «Эй, Аллохнинг Расули, Пайгамбарлар канча?» – деб сурадим. У зот соллаллоху алайхи васаллам: «Бир юз йигирма турт мингта»,–дедилар.

«Эй, Аллохнинг Расули, улардан канчаси Расуллар?» –дедим.

«Уч юз ун учтаси, купчилик»,–дедилар.

Аммо купчилик акоид уламолари утган анбиёларнинг сонини маълум адад билан чеклаш яхши эмас, дейдилар. Жумладан, машхур ватандошимиз имом Насафий хам «Ададни зикр килинганда уларнинг ичига улардан булмаганлар кириб колиши ёки улардан булганлар чикиб колиши хавфи бор» деганлар.

Шунинг учун, Куръони Каримда келган маъно билан чегараланганимиз афзал, дейдилар мухтарам уламоларимиз.

Мухаммад алайхиссалом хотамул анбиёдирлар

Бу хакда «Шархи «Акидатут Тоховия»да куйидагилар келган: «Ва, албатта, у киши соллаллоху алайхи васаллам анбиёларнинг охиргисидирлар».

Шарх: Яъни, Мухаммад соллаллоху алайхи васалламнинг пайгамбарликларидан кейин анбиёлар келиши охирлади, кесилди, тугади. У киши соллаллоху алайхи васаллам пайгамбарлик касрининг охирги гиштидирлар. Аллох таоло у киши соллаллоху алайхи васаллам билан пайгамбарлик касрини камолга етказиб, эшигини ёпди.

Далил: «Лекин Аллохнинг Расули ва набийларнинг охиргисидир» (Ахзоб: 40) ояти ва Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламнинг куйидаги хадисларидир:

  1. «Менинг ва анбиёларнинг мисоли худди биноси гузал бир касрга ухшайди. Унда бир гишт урни тарк килингандир. Бас, назар солувчилар уни айланиб куриб, биносининг гузаллигидан ажабланадилар. Факат халиги гишт урнидан бошка айб топа олмайдилар. Бас, мен уша гиштнинг урнини тулгаздим. Мен билан бино хотимасига етди. Пайгамбарлар охирига етдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят килган.

  1. «Албатта, менинг бир неча исмларим бор. Мен Мухаммадман. Мен Ахмадман. Мен ал-Мохий–учирувчиман. Аллох мен билан куфрни учиради. Мен ал-Хашр–тупловчиман. Одамлар кадамим остида тупланадилар. Мен ал-Окибман».

Ал-Окиб – ортдан келувчи – ундан кейин набий келмайдиган зотдир.

Бухорий, Муслим ривоят килган.

  1. «Албатта, келажакда менинг умматимда уттизта каззоб булади. Хаммаси узини «набий» деб даъво килади. Холбуки, мен набийларнинг охиргисиман. Мендан кейин набий йукдир».

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари