Главные новости
Главная / Маданият / Озодбек Назарбеков: «Илхом» театри уз жойида колишига келишиб олинди
Место рекламы

Озодбек Назарбеков: «Илхом» театри уз жойида колишига келишиб олинди

Маданият вазири Озодбек Назарбеков ижтимоий тармокдаги сахифасида «Илхом» театри билан боглик вазиятга изох берди.

Фото: KUN.UZ

«Сунгги кунларда шов-шувга сабаб булиб келаётган, кенг жамоатчилик эътиборида турган масала бу «Илхом» театрининг келажаги хакидадир. 10 февраль куни ушбу масала юзасидан «Илхом» театри бадиий рахбари Борис Гафуров хамда театр жойлашган бино рахбарлари билан учрашдим. Учрашувда нафакат Узбекистонда, балки, хориж мамлакатларида хам уз довруги ва мухлисига эга булган «Илхом» театри уз жойида колишига келишиб олинди.

Маданият ва санъат Маданият вазирлигининг доимий химоясидадир. Бундан буён «Илхом» театрининг ижодий фаолияти хам хар томонлама вазирлик томонидан куллаб-кувватланади», – деб ёзади Озодбек Назарбеков.

Аввалрок, «Илхом» театри узи жойлашган Shodlik Palace мехмонхонасининг янги мулкдоридан бинонинг эгаллаб турган кисмини бушатиш хакида огохлантириш хати олгани хабар берилганди.

Хатда мехмонхона биноси ташки куриниши ёкимсиз холга келиб колгани сабабли Шайхонтохур тумани хокимлиги талаби билан жорий йилда унинг тулик реконструкцияси режалаштирилгани айтилган ва шу сабабли «Илхом» рахбариятидан театр учун янги жой топиш суралган.

Театрнинг Facebook’даги сахифасида маълум килинишича, «театр асосчиси Марк Вайлга 1976 йилда давлат томонидан ажратилган худуднинг йукотилиши «Илхом» театрига чикарилган улим хукмини англатади». Таъкидланишича, жой театрга тегишли булмагани сабабли хукукий томондан «у бу масалада кучсиз».

1994 йилда мехмонхона хусусийлаштирилгандан кейин театр унга ажратилган жойдан бегараз асосда фойдаланиб келган. Театр ва мехмонхонанинг аввалги эгаси “Шодлик” ОАЖ уртасида 2023 йилгача автомат тарзда 10 йилга узайтириш имкони билан ижара шартномаси имзоланган.

Бирок 2017 йилда суд мехмонхонанинг хусусийлаштирилиши хакидаги карорни бекор килгач, бино давлат назоратига утган.

Бундан олдин, Узбекистон президентининг кизи Саида Мирзиёева «Илхом» театри билан боглик вазиятга уз муносабатини билдирганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

fFvwRMSo3_5V1MG7Vx8cYmYelJvyPHOh

Ички саёхатлар ва оммавий тадбирлар вактинчалик тухтатилади

Мамлакатда коронавирус таркалиши билан боглик вазият баркарор холатга келгунга кадар ички туризмни ривожлантиришга доир тадбирларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари